Бишкек: Мэрия тез ёрдам станциясидаги иситиш тизимини тиклашни ваъда қилди

848

Бир ҳафтадан бери марказий тез ёрдам станциясининг шифокорлари истилмаган бинода ишлашмоқда. Тиббиёт ходимлари Бишкекнинг мэриясига мурожаат қилиб, у иситишни қайта тиклашга ваъда берди.

Марказий тез ёрдам станциясининг реанимация бўлимининг етакчиси Егор Борисов Kloop.kgга бўлим етти кунга яқин совуқда ишлаганини айтди. Аварияга бинони иссиқлик билан таъминловчи трубанинг ёрилгани сабаб бўлган.

Борисов истиш тизимида авария бўлгани билиниши билан касалхона маъмурияти ёрдам сўраб мурожаат қилганини айтди. Кейинчалик “оддий ходимлардан бири” реанимация бўлимидаги вазият ҳақида ОАВга маълумот тарқатган.

“Биз тезда мэрияга мурожаат қилдик. Мэрия доимо бизга ёрдам беради, бу сафар ғам муаммони хал қилишга ваъда берди. Бугун таъмирловчи бригада келиб, синган ерни қараб, таъмирлай бошлади […] Мутахассисларнинг ҳисобида, таъмир ишлари Адистердин эсебинде, оңдоо иштери 600 мингдан 800 минггача маблағ талаб қилади”, — деди у.

Борисов реанимация бўлимининг биноси зудлик билан тузатилиши кераклигини, бинога жойлашган тезкор хонанинг ва телефон базаси сабаб шифокорлар бошқа ерга кўча олмаётганини қўшимча қилди.

Бишкек мэриясининг матбуот хизмати етакчиси Гуля Алмамбетова тез ёрдамнинг биносидаги таъмир ишлари бугун кундузги соат учда бошланганини айтди.

Алмамбетова трубани таъмирлаш бир неча кунни талаб қилиши мумкин эканини, тузатиш ишларининг баҳоси шундан кейин аниқланишини қўшимчалади.

“Соғлиқни сақлаш минстрлиги ҳозирданоқ таъмир ишларининг ҳаққини тўлаб бериши ҳақидаги кафолат хатини тайёрламоқжа. Аслида, уни бир кунда таъмирлаб битирса бўлар эди, лекин алмаштирилган трубанинг продувкасини ва ишнинг текширилишини инобатга олиб, сўнгги иш бир неча кун кейинга қолдирилади”, — деди у.

Муаллиф: Александра Титова