Ёнғин қурбонларига бағишлаб аллея ўртаниш ташаббусини кўтарган Нурия Чойбаева ўз ғоясини амалга оширди. 17 аёлнинг ҳамда туғилмаган боланинг хотирасига бағишлаб 18 кўчат экишга марҳумларнинг яқинлари келиб қатнашди.
Халок бўлган аёлларнинг хотирасига бағишлаб 18 кўчат экиш борасидаги ғоясини Нурия Чойбаева “Фэйсбук”даги саҳифасида ёзиб чиққан. Унинг бу ташаббусини кўплаган қирғизистонликлар қўллаб, Бишкекнинг мэрияси “хотира аллеяси”га ер бўлиб бериб, фаолларни кўчатлар билан таъминлаган.
Ташаббусчилар заранг боғчасини экишмоқчи бўлишди. Дарахт экишга фаоллардан ташқари халок бўлганларнинг яқинлари ҳамда мэрия вакиллари ҳам келиб гувоҳ бўлишди. Ўша ерга 18 заранг кимга бағишлаб экилганини билдирувчи ёзувли тош ўрнатилди. Халок бўлган аёлларнинг хотирасига Айний ва Бакаев кўчаларининг кесилишида хотирлаш мумкин.
Баҳорда аллеяда гул экилади — уларнинг уруғини марҳум қизлардан бирининг онаси ташкилотчиларга берди.
Москвада 27 августда Алуфьев шоссесида босмахона ёниб кетган. Унинг тутунидан заҳарланиб 17 аёл халок бўлган, уларнинг ичидан 14 нафари Қирғизистон фуқаролари, бири хомиладор бўлган. Улар ўзлари турган хонадан чиқа олмай қолишган.
Қирғизистоннинг президенти Алмазбек Атамбаев марҳумларнинг оилаларига моддий ёрдам беришга кўрсатма берган.
Ёнғиннинг сабаби қатори лампочканинг симининг туташуви эканини айтишган. Босмахона эгаси ҳамда ёнғин хавфсизлини учун жавобгар бўлган бош инженер қамоққа олинган.
Муаллиф: Айдай Иргебаева