Дима Билан Кайрат Примбердиевни “Голос” кўрсатувидан чиқиб кетишидан сақлаб қолди

974

Кайрат Примбердиев “Голос” кўрсатувидаги мусиқий шоуда мағлуб бўлиб қолди, лекин уни чиқиб кетишдан ҳакамлар гуруҳининг аъзоси, қўшиқчи Дима Билан сақлаб қолди.

“Голос” дастурининг навбатдаги турида Примбердиев мусиқачи Владислав Венгли билан юзлашди.

“Яккама-якка” номли турда икки рақиб мусиқачи бир қўшиқни куйлайди. Примбердиев билан Венгли Майкл Жексоннинг “Black And White” хитин танлашди.

Кайрат Примбердиевнинг маслаҳатчилари Леонид Агутин Владислав Венгли яхшироқ натижа кўрсатди деб хулоса чиқарди, лекин кўрсатувни тарк этишдан Кайратни бошқа ҳакам  — Дмитрий Биланнинг овози сақлаб қолди.

Энди Кайратни “Нокаут” тури кутмоқда. Финалга чиқиб, “Голос”нинг 2016 йилдаги энг зўр қўшиқчиси бўлиши учун Кайрат “Нокаут”да, чорак финалда ҳамда ярим финалда енгиб чиқиши керак.

Бу  2012 йилдан бери “Биринчи канал”да намойиш қилинаётган “Голос” вокал лойиҳасининг олтинчи мавсуми. Бу кўрсатув Голландиянинг  “The Voice of Holland” лойиҳасининг мослаштирилган шакли бўлиб саналади. 2015 йили “Голос” Россиядаги энг яхши кўрсатув бўлиб топилган.

Лойиҳага мутахассислар мусиқачилар қатнашиб, истаган мусиқий жанрда маҳоратларини хакамларга исботлашади.

Муаллиф: Айдай Иргебаева