Иссиқкўл вилоятининг Тон районидаги Кок-Мойнок қишлоқ хукуматининг раҳбари Таалайбек Куланбаев ўз қариндошларига ва ҳусусий шахсларга давлат яйловининг 440 гектарини тарқатиб юборган.
Кок-Мойнок қишлоқ ҳудуди Иссиқкўлнинг ғарбий тарафида жойлашган. Бу ердаги умумий ер майдони 75 минг гектардан ортиқ, унинг 95 фоизи давлатга қарашли яйлов ҳисобланади.
2012 йилдан 2015 йилга қадар бу ерда 440 гектардан ортиқ ер ҳусусий шахсларнинг қўлига ўииб кетган. Бу 2009 йили қабул қилинган яйловлар тўғрисидаги қонунга зид келади — бу ерларни ўтказиб беришга, уларга иморат қуришга, бирор нарса ўстиришга таъқиқ қўйилган, бу ерлардан чорва ўтлатиш учун фойдаланишгагина рухсат берилган.
Ерларни ўтказиб олиш Таалайбек Куланбаев қишлоқ хукуматининг етакчиси бўлиб келиши билан бошланган. Маҳаллий депутатларнинг қўлидаги ҳужжатларга кўра, у ўз қариндошларигагина эмас, бошқа амалдорларнинг қариндошларига, уларнинг ўғилларига ҳамда жиянларига ҳам тарқатган.
Биринчи марта ер 2012 йили берилган. Ўшанда Куланбаев ҳукуматнинг мос келмаган қарорининг асосида хусусий шахсларга 21 гектар ерни ўтказиб берган.
Яйлов ерни ноқонуний берилганини ердан фойдаланиш ҳамда асраш бўйича инспектор Роман Шамшиев ҳам тастиқлади. Етакчиликка ёзган хатида у яйловлар тўғрисидаги қонун низомадан устун туришини, Куланбаев қуйи даражадаги норматив актидан фойдалана олмаслигини ёзган.
Суд ерни ўтказиб беришни қўллади
Ерларнинг ўтиб кетганини билган қишлоқ депутатлари Куланбаевни судга беришган, лекин икки истанцияда — район ҳамда районлараро судларда енгилишган.
“Биз ерларни ўтказиб беришни тўхтатишни талаб қилдик. Бизда бўш ер йўқ. Асанова расилик қилган районлараро суд эса 2008 йилдаги низомни қонуний деб топиб, ерга бўлган ҳуқуқни рўйхатга олишга Давлат рўйхатга олиш хизматини вазифалантириб қўйди. Ўша 20 гектардан бошлаб Куланбаев қонунни четлаб ўтса бўлишини тушуниб, 440 гектар ерни хусусий шахсларга сотиб юборди”, — дейди қишлоқ кенгашининг депутати Кубаничбек Султанов.
Маҳаллий кенгаш депутатларининг айтишича, яйловларни бўлишда умумий йиғин бўлмаган, танлов ўтказилмаган, участкаларни ўтказиб бериш бўйича қарорларни эса Куланбаев ўзи қабул қилган.
Яйловлар ўтказиб берилган одамларнинг рўйхати (тўлиқ эмас):
- Шайлоо Куланбаев— Куланбаевнинг акаси — Шомпор-Сазда 20 гектар, Орто-Бойрокда 5 гектар, Баш-Бойрокда 1,5 гектар олган.
- Р. Куланбаев— амалдорнинг укаси — Кара-Талада 4 гектар ер олган.
- Жоомарт Мааданбеков— Куланбаевнинг қариндоши— Баш-Бойрокда 8 гектар, Таш-Сарайда 2 гектар ер олган.
- Жандарбек Жолбураков— Кок-Мойнок-2 қишлоғининг раҳбари — Талди-Булакда 5 гектар ер олган, унинг отасиКадираали Жолбураков Кууакида 3 гектар ер олган, жияни Кок-Мойнок қапчиғайида 10 гектар ер олган.
- Қишлоқ кенгаши раисининг фарзанди Максат Орозалиев“Экопост” ёнидан 10 гектар ер олган.
Тўлиқ рўйхатни шу ердан топишингиз мумкин.
“Кок-Мойнокдаги ёшларга суд ҳам, Давлат рўйхатга олиш хизмати ҳам ерни қонунийлаштириб олишга йўл бермайди. Нима учун бишкекликлар, балиқчиликлар, қишлоқ ҳукумат раҳбарининг ҳамда маҳаллий кенгаш бошлиғининг яқинлари ер олишади-ю, оддий одамлар ола олмайди?” — дейди қишлоқ депутати Кубаничбек Султанов.
Тон районининг Кадастр ва ер бўлиштириш бўлими бошқармалигининг раҳбар ўринбосари Кудайберген Тентимишов яйловларни бўлиб беришда қонун бузилганини тан олади, бироқ унинг айтишича, у суднинг қарорига бўйсиниб, ерни бўлиб беришга мажбур бўлган.
Ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартова, суд қарорларидаги ажратишларга хайрон қолишини билдирди.
“ Яйловлар — давлатнинг ерлари, шундай бўлса нима учун бундай бўлаяпти деган савол туғилади. Демак, оз-моз ўғирласа бўлмас экан, бундай қилсанг қамалиб кетасан, агар катта миқдорда ўғирласанг йўлинг очиқ бўлади, деб тушуниш керак эканда”, — деб хайратланади у.
Яйловлардаги боғлар ва уйлар
Ерлар ўтказиб берилгандан кейин уларни айримларининг эгаси алмашиб ёки сотилиб кетган.
Фермер Мирлан Токбаев шундай участкалардан бирини Виктор Чайкадан сотиб олган, унга бе ерни Куланбаев 2012 йили бўлиб берган.
Ҳозир бу яйловда ўрик боғи мавжуд, унга Токбаев уч йилдан бери қараб келади.
“Участкани олганимга икки йил бўлиб қолди. Икки миллионга яқин харажат қилдим. Икки йилдан бери ерни тозалаб, дарахтларни парваришлаб, суғориб келаяпман — бунинг бари харажат “, — дейди у.
***
Яйловда Таалайбек Куланбаев суднинг қарори билан хизматдан олинган, августда Олий суд бу қарорни тасдиқлаб, уни хизмат ўрнида қолдирмасликка қарор берди. 6 июлда эса яйлов ерларини ноқонуний бериш ҳамда маблағни ўзлаштириш факти бўйича унга қарши жиноият иши очилди.
Куланбаевнинг ўзи Kloop.kgн мухбири билан суҳбатлашишдан бир неча бор бош тортирб, кўп вақт интервью беришни истамай келди, суд иши бораётган вақтда ҳам Олий суднинг қароридан кейин ҳам Куланбаев интервью беришдан чекиниб, қўнғироқларга жавоб бермай қўйган.
Муаллиф: Булат Сатаркулов