Қирғизистоннинг терма жамоаси Болгариянинг Благоевград шаҳрида 1 октябрдан 10 октябргача ўтган қўл кураши бўйича жаҳон чемпионатининг беш медалини қўлга киритиб қайтди.
Жаҳон биринчилигида Қирғизистон номини турли вазн ва ёш тоифасидаги 10 спортчи ҳимоя қилди.
Катталар орасида 110 кг вазнгача бўлган спортчилар мусобақига чиққан Евгений Лукьянов икки медалга: ўнг қўл курашларида олтин медалга ва чап қўл курашларида бронза медалга эга бўлди.
Гранд мастерлар орасидаги 90 кг қадар оғирликда чиққан Анатолий Сахаров ҳам кумиш ва бронза медаль билан қайтди.
Терма жамоанинг яна бир совриндори Александр Ли бўлди. У мастерлар орасида 90 килограммгача бўлган вазн тоифасида кумуш медаль олди.
Мусобақага Қирғизистондан бориб қатнашган ягона қиз Ольга Ярославцева 70 кг вазн тоифасида тўртинчи ўринга чиқди (ўнг қўл билан).
Умумий медаллар сони бўйича Қирғизистон 18-ўринни олди. 99 медал билан баридан ўзган Россиянинг терма жамоаси бўлди. Қозоғичтон 43 медаль билан иккинчи ўринга чиқди, уларнинг орасидан 20 нафари энг кучли дея баҳоланди. Учинчи ўринга Грузия эга бўлди (43 медаль, уларнинг 15и олтин).
Мусобақага дунёнинг 52 ўлкасидан борган 1200 спортчи қатнашди.
Муаллиф: Каминат Имирханова