Транспорт министрлиги: “Чайна Роад” “Лексус”ни минстрдан ўзи олди

638

Транспорт министрлиги берган маълумотга кўра, йўл қуриш бўйича йирик пудратчи “Чайна Роад энд Бридж Корпорэйшн”нинг ўзи минстр Замирбек Айдаровдан “Лексус LX570” автомашинасин қатйриб беришини илтисо қилган. Автомобилнинг минстр тарафидан фойдаланилиши манфаатлар кесилишида шубҳа туғдирган.

Министрликнинг вакилининг Kloop.kgга билдиришича, “Лексус LX570” автомашинасини идора “Чайна Роад”га ширкат ташаббуси билан қайтариб берган.

Йўл қуриш бўйича йирик пудратчининг автомобилида юриш факти кузатувчиларнинг гумонига сабаб бўлган. Кузатувчилар минстр тарафидан манфаатларнинг кесилиши бўлиб, тергов ўтказишга туртки бўлиб қолишини айтишган.

Идоранинг маълумоти бўйича, жанжал жамоатчиликка маълум бўлиши билан ширкат 10 октябрда машинани қайтариб беришни илтимос қилган. Ўша куннинг ўзидаёқ топшириш акти тайёрланиб, “Лексус” компанияга ўтказиб берилган.

“Инвесторлар тинчликни яхши кўришади. Улар изоҳ беришгани йўқ, нима сабабдан автомобилни қайтариб олгани бўйича сабабларни ҳам айтиб беришмайди”, — деди матбуот котиби Киличбек Досумбетов.

Министрлик Kloop.kgга “Лексус LX570” автомобилини вақтинча фойдаланиб туриш бўйича протоколнинг кўчирмасини кўрсатди. Ҳужжатга кзра 2015 йилнинг 28 июлида ўша вақтдаги минстр хизматини эгаллаб турган Аргинбек Малабаев ҳамда Қирғизистондаги “Чайна Роад” вакиллигининг директори тарафидан имзо чекилган.

Протоколга кўра, транспорт минстрлиги автомобилни “ишлаб чиқариш билан боғлиқ мақсадларда” вақтинчалик фойдаланиб туриш учун олиб турган. Аммо ҳужжатда автомобилни минстрлик тарафидан қайси вақтгача фойдаланиб турилишини аниқ муддат билан кўрсатилмаган.

Ҳужжатга кўра бензинга кетган сарфни идора ўзи қилади. Лекин техник таъмир ишлари, эхтиёт қисмлари билан таъминлашни “Чайна Роад” бўйнига олган. Ҳужжатнинг бу қисми минстрликнинг аввалги билдирувига мос келмайди. Унда идорадан ўз ҳисобидан автомобилни таъмирлаганини айтган. Лекин матбуот котибининг тушунтиришича, фойдаланиш вақтида машина таъмирга мухтож бўлмаган.

“Чайна Роад” компаниясидан изох олишнинг хамон иложи бўлмади.

Министрнинг автомобили 6 октябрб кечки пайтда минстрликнинг қошидаги Жамоатчилик кенгаши аъзоси Айнура Абдраева томонидан суратга олинган. У суратга олаётган вақтда минстрнинг ҳайдовчиси Абдраевадан телефонини тортиб олишга харкат қилиб, суратни ўчиришини айтган.

Сўнг 24.kg ахборот агентлиги хабар қилганидек, автомобил “Чайна Роад”га тегишли бўлиб чиққан. “Очиқ бюджет” порталидаги маълумотга кўра, йўл қуриш бўйича йирик пудратчи ”Чайна Роад” 2011 йилдан бери давлат бюджетидан 1,1 миллиард сом олган.

Иқтисодий жиноятчилик билан курашиш бўйича давлат хизмати минстрнинг йирик пудратчининг машинасини бошқариб юришида ҳеч қандай жиноят ва қонун бузарликни топмаган.

Муаллиф: Акилай Каримова

Бош сурат иллюстратив