Ўш вилоятининг Қорасув бозори ишчиси давлат солиқ хизматининг ҳодимини унинг аёлини зўрлаганликда айблади. Ички ишлар министрлиги бу масала бўйича текширув олиб бормоқда.
«Фейсбук» ижтимоий тармоғининг «БеспределKG» гуруҳи саҳифасида Эркин Алмакеев унинг аёлини солиқ ҳодими зўрлашга ҳаракат қилганини ёзган.
«Мен контейнерлар қаторини тозалаётганимда, Бишкекнинг таксилари турган томондан аёлимнинг ёрдамга чақираётган овозини эшитиб қолдим. Югуриб етиб келсам, турмуш ўртоғимни мажбурлашга ҳаракат қилаётган эркакни кўрдим. Бу киши солиқ хизматида ишлар экан», — деди у.
Алмакеевнинг ёзишича, солиқ ҳодими маст ҳолда бўлиб, «ўзининг дўстларини чақирган», улар биргаликда аёлини ҳимоя қилаётган кишини калтаклашган.
«Касалхонадан йиртилган жойларимни тикиб, бир кўзим яхши кўрмай, бошим айлангани тўхтамасдан чиқариб юборишди», — деб ёзади у.
Эркин Алмакеев Қорасув районининг ички ишлар бўлими «ишни текширишни хоҳламаяпти» деб ёзган.
ИИМнинг матбуот хизмати вакили Эрнис Осмонбаев эса, «милицияга икки томон ҳам тенг мурожаат қилганини» айтди — солиқ ҳодими бозор ишчиси аксинча, уни калтаклаганини айтган. Осмонбаев кимиси айбдорлиги аниқланмади деди.
«Бу факт бўйича текширув ишлари давом этмоқда. Керакли экспертизалар ўтказилади. Натижада қарор чиқарилади», — деди у.
Давлат солиқ хизматининг матбуот хизмати вакили эса, уларнинг маҳкамаси текширув натижасини кутаётганини айтди.
«Бу масала бўйича текширув ишлари бошланди. Биз унинг натижасини кутамиз. Ҳозир ҳеч қандай маълумот айтолмайман», — деди у.
Муаллиф: Алина Пак
Фото: flickr, Pablo Fernández