Депутат Турускулов давлат материал заҳирасини қуртлаган ун сотишда айблади

842

«Республика — Ата-Журт» фракциясининг депутати Жиргалбек Турускулов ҳукумат қошидаги давлат моддий заҳира фондини қуртлаган ун сотаётганини айтиб чиқди. Турускулов №5-лицейидаги қуртлаган унни элаётган видео лавҳани кўрсатди.    

Парламентарийнинг сўзларига кўра, 22 сентябрь куни унларнинг сифати тўғрисида масала кўтарилган, бироқ аҳамиятсиз қолдирилган. Турускулов ўзи текширишга қарор қилган.

У №5-касб-ҳунар лицейига келтирилган унни элаётганда қуртлар чиққанини махсус ўқув юртининг ҳодимлари тасвирга туширишган — элакдаги қуртлар аниқ кўриниб турган.

Депутат уннинг сифати давлат моддий заҳираси фондининг лабораториясида текширилган деди.

«Давлат моддий заҳираси фондининг лабораторияси ўзининг раҳбариятига қарши хулоса бермайди. Бу тўғри эмас, шу сабабли барча озиқ-овқатни санитар-эпидемиология станциясидаги лабораторияда текшириб туришни таклиф қиламан. Бу қийин ҳам эмас. Мен ўзимнинг хулосаларимни бир-икки кундаёқ олдим», — деди Турускулов.

Унинг сўзларига кўра, давлат моддий заҳирасининг унлари Қораболтадаги омборда сақланиши керак, сабаби у ерда керакли шароитлар бор. Бироқ, 600 тонна ун Бишкекдаги марказий омборга келтирилган, бу ерда маҳсулот стандартга тўғри келмаган шароитда сақланган.

«Бу фонд раҳбарияти учун фойдали. У маҳсулотни омбордан омборга кўчириб, орада фойда қилиб оламан деган ўйи бўлса керак», — деди депутат.

Бу айбловларга жавоб сифатида Жоомартбек Жумабеков ун марказий омборга техник сабаблар билан олиб келинган деб айтди.

«Биз [унни] бу ерга олиб келишга мажур бўлдик, сабаби [Қораболтадаги омборда] авария ҳолати юзага келди. Томдан сув томчилаб, унни сақлашни имкони бўлмади. Ҳозирда [марказий] омборда бир қоп ҳам ун йўқ», — деб тушунтирди жамғарма етакчиси.

Жумабековнинг билдиришича, барча озиқ-овқат соғликни сақлаш министрлигининг қошидаги санитар-эпидемиология лабораториясида кимёвий анализдан ўтиб, ҳар чорак сайин қишлоқ хўжалиги министрлигига қарашли буғдой экспертиза маркази томонидан текширилб турилади.

У Турускулов кўрсатаётган тасвир махсус тайёрланган бўлиши мумкинлигини ҳам айтди.

«Менга бу лицей қачон ун олганлиги тўғрисида маълумот беришди. […] Тасвирда кўрсатилган қоплар бу ерда бўлмаган. [Унни текширишга] келганда қаердандир пайдо бўлиб қолибди. Ҳозир мен ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига тўлиқ текшириш учун бермоқдаман», — деди Жумабеков.

«Қуртлаган» ун тасвирга туширилган лицейнинг директори Айдар Айтмурзаев, лицей 20-21-сентябрда килограмини 16 сомдан бир тонна ун сотиб олганлигини айтди.

«Барча ун муҳрланиб турибди, фойдаланганимиз йўқ. Экспертиза хулосасини кутяпмиз. Агар ун таркибида ҳақиқатдан ҳам зарарли моддалар бўлса, унда давлат моддий заҳирасига ариза билан мурожаат қиламиз», — деди у.

Ҳукумат эса, Фонд сақлаётган унларнинг сифатини текшириш ва омбордаги шароитлар тўғрисида маълумот олиш учун махсус комиссия тузган.

Муаллиф: Регина Ким