Қирғизистон президенти Бишкекка қайтиб келди

803

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев юрак аритмиясини даволатгандан кейин Бишкекка қайтиб келди. Туркия аэропортидан шошилинч госпитализациялангандан кейин унинг соғлигини россиялик ва туркиялик шифокорлар назорат қилишган.

Алмазбек Атамбаев Қирғизистонга 1-октябрда қайтиб келди. У соғлиги ёмон бўлгани туфайли 11 кун давлатда йўқ бўлди.

Президент 19-сентябрда турк ҳаво майдонидан касалхонага етказилиб, дастлабки уч кун давомида турк шифокорлари назоратида бўлиб, кейин Москвадаги марказий клиник касалхонага етказилган.

Россиялик шифокорлар президентга юрак аритмияси ташхисини қўйиб, қизил ўнгачига эндоскопия аргоноплазман абляциясини амалга оширишган.

Президентнинг бетоблигини сиёсатчилар турли қабул қилишди. Айримлари лидернинг тасодифан госпитализацияланишини «сояга кириш» деб айтишса, бошқалари эса унинг соғлигига қайғуришди. Бундай «кўзга кўринишга кучсиз» бўлиш билан давлат раҳбари балл тўпламоқда деган версиялар ҳам ўрин олди.

Президент соғлигининг ёмонлашиши конституцияга ўзгартириш киритишга розилигини беришга тўсқинлик бўлмади. Давлат раҳбари Туркия меҳмонхоналарининг бирида даволанаётган вақтда, унинг матбуот хизмати билдирув тарқатди. Унга кўра, Атамбаев таклиф қилинаётган ўзгаришларни «стратегик томондан ижобий қарор»деб атади.

«Қирғизистонликлар билан депутатлар, Алмазбек Атамбаев ҳукуматни узурпациялашга интилиб, ягона президентлик муддати тугагандан кейин ҳам ҳукуматда қолгиси келади, деган гапга ишониб провокаторларнинг ортидан эргашиб кетишига ишонмайман», — деган Алмазбек Атамбаев.

У унинг «шахсий манфаатига кўра бир мақсади» йўқ эканлигини эслатди.

Атамбаев йўқ бўлган вақтда конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар уч ўқишнинг ичидан биринчисида қабул қилинди. Бу айрим депутатлар билан ҳуқуқ ҳимоячиларининг салбий реакциясига сабаб бўлди.

Улар Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар унга тузатишларни киритишга эълон қилинган Мараторийни бузаётганини эслатишди. Мараторий Конституция билан бирга 2010-йилдаги референдумда қабул қилинган.

Юрак касаллиги сабабли Қирғизистон президенти Нью-Йорк шаҳрида ўтган БМТнинг бош ассамблеясида иштирок эта олмади.

Истанбул ҳаво майдонидан госпитализацияланган президентнинг ўрнига ТИМ раҳбари Эрлан Абдилдаев ассамблеяга жўнаб кетган.

Муаллиф: Айдай Иргебаева

Сурат: Султан Досалиев