Қирғизистонлик Отар Бестаев уч кун ичида икки халқаро турнирда ғолиб бўлди

866

Рио шаҳрида ўтган Олимпиада иштирокчиси, дзюдочи Отар Бестаев Шимолий Осетиянинг очиқ чемпионатида ва Чеченистондаги Хусейн Исаевнинг халқаро турнирида олтин медал олди.

Грозный шаҳрида (Чеченистон) 28-29-сентябрда ўтган турнирда олти нафар қирғизистонлик иштирок этган Отар Бестаев 60 килограммгача бўлган категориядаги олтинни олди. 100 килограммдан юқори бўлган категориядаги бронза медал учун бўлган беллашувда Юрий Краковецкий ғолиб бўлган.

Халқаро аренадаги юқори кўрсаткичлар учун Қирғизистоннинг дзюдо бўйича миллий федерацияси Отар Бестаевга 450 минг рубллик сертификатни топширди.
Халқаро аренадаги юқори кўрсаткичлар учун Қирғизистоннинг дзюдо бўйича миллий федерацияси Отар Бестаевга 450 минг рубллик сертификатни топширди.

Владикавказ шаҳрида (Шимолий Осетия) 1-октябрда Қирғизистон, Россия, Грузия, Арманистон ва Озарбайжон спортчиларининг иштирокида очиқ чемпионат ўтказилган.

Турнирнинг финал беллашувида 60 килограммгача бўлган оғирлик категориясида икки қирғизистонлик Отар Бестаев билан Арген Бакитбек ўғли беллашган. Мусобақа ғолиби Бестаев бўлиб, Арген Бакитбек ўғли кумуш соврин эгаси бўлди.

Шунингдек, чемпионатнинг кумуш медалларини Бектур Рисмамбетов (66) ва Юрий Краковецкий (100) олишган. 81 килограммгача бўлган оғирлик категориядаги бронзани қирғизистонлик Владимир Золоев ютиб олган.

Риодо ўтган Олимпиада ўйинларида Бестаев финалнинг ⅛ босқичига етиб, натижада 9-ўринни эгаллади.

Муаллиф: Каминат Имирханова

Сурат: sport.akipress.org