Сурат: «28 илгак» клуби муддатидан олдин туғилган қирғизистонлик гўдакларга иссқлик улашади

1335

Қирғизистонлик ва қозоғистонлик «28 илгак» клубининг кўнгиллилари жундан тайёрланган кийимларни муддатидан аввал туғилган гўдакларнинг оналарига совға қилишди. Клуб аъзоларининг сўзларига кўра, бу совға болаларнинг тезроқ ўсишига ёрдам беради.

Бишкекда «28 илгак» қирғиз ва қозоқ жамияти учинчи марта учрашув ўтказди.
Бишкекда «28 илгак» қирғиз ва қозоқ жамияти учинчи марта учрашув ўтказди.

Ҳайрия клубининг аъзолари 1 октябрь куни Бишкекда учрашишди. Бу кўнгиллиларнинг учинчи маротаба учрашуви.

Олиб келинган кийимларни «28 илгак»нинг иштирокчилари она билан болани мухофаза қилиш миллий марказига олиб бориб, вазни жуда кам бўлган болаларга ёрдам қатори беришди.

Кўнгиллилар муддатидан олдин туғилган болаларга кийимларнинг комплектларини тайёрлашиб, янги келиб қўшилганларни ҳам тўқишга ўргатишди
Кўнгиллилар муддатидан олдин туғилган болаларга кийимларнинг комплектларини тайёрлашиб, янги келиб қўшилганларни ҳам тўқишга ўргатишди

Умумий 24 комплект йиғилган, унинг бир қисми тўртинчи туғруқхонанинг янги туғилган болалар патологияси бўлимига жўнатилди.

Қолган кийимлар бошқа тиббий маҳкамаларга берилади.

Перинатал марказидаги гўдак
Перинатал марказидаги гўдак

Жун пайпоқ кийдирилган жажжи оёқлар

Кўнгиллилар ҳаракатининг асосчиси — Карла Нур, қозоғистонлик журналист. Ҳайрия ҳаракатини ташкил қилиш ғояси касалхонадан репортаж тайёрлагандан кейин пайдо бўлган.

Журналист муддатидан аввал туғилган болалар ётган жонлантириш бўлимига борганда уларнинг жажжи оёқларига жун пайпоқ кийдириб қўйишганини сезган.

Жонлантириш бўлимидаги эрта туғилган бола
Жонлантириш бўлимидаги эрта туғилган бола

Шифокорларнинг тушунтиришига қараганда, жун толаларни боланинг оёғига тегиб туриши — бу товондаги рефлектор зоналарни табиий массаж қилади.

Пайпоқлар оёқни иситишдан ташқари гўдакни қаттиқ уйқуга кетишини олдини олиб, болани нафас олиб қўйишини унутишини олдини олади.

Она боласини совға қилинган тўшак билан ёпиб қўйди
Она боласини совға қилинган тўшак билан ёпиб қўйди

Кичик беморлар учун касалхона бюджетидан кийим сотиб олиш учун маблағ ажратилмаганлигини билган Карла Нур ҳайрия ҳаракатини ташкил қилишга қарор қилган.

Клубнинг номи «28 илгак» — гўдакка лойиқ пайпоқ тўқиб бериш учун шунча илмоқ керак.

Тўқилган саккизоёқ кин-дикка ўхшаб гўдакни тинчлантириб туради
Тўқилган саккизоёқ кин-дикка ўхшаб гўдакни тинчлантириб туради

Маҳкам тўқилган саккизоёқ

Қозоғистондаги ҳайрия ҳаракати қирғизистонлик Бермет Токтогуловани ҳам қизиқтириб, у мана шундай клубни Бишкекда осишга қарор қилган.

«Бу клубнинг Қозоғистонда пайдо бўлганига тўрт йил бўлибди, Украинада ҳам бор экан. Клуб аъзоларини умумий ғоя бирлаштирган — бу муддатидан аввал туғилган болаларга ёрдам бериш истаги», — деди Бермет.

Кийимларнинг иссиқлиги гўдакнинг ўсишига ва организмининг ривожланишига шароит яратди.

Ҳар бир иштирокчининг клубга келишида ўз тарихи бор
Ҳар бир иштирокчининг клубга келишида ўз тарихи бор

Айримларининг фарзанди муддатидан аввал туғилиб, гўдакнинг узоқ муддатга давом этган реабилитациясидан кейин ўз тажрибасини бўлишгиси келган.

Бошқаларининг эса болаларга раҳми келади, айримларининг эса қилган ташаббускорлиги қандайдир фойда олиб келишини хоҳлашади.

Ҳар бир иштирокчининг клубга келишида бир сабаб бор.

Клубга янги келган Барчин Мамитбекова мактаб ёшидан тўқишни ўрганган, бироқ қўлланиш ёдидан кўтарилиб қолган.

«Мен интернетдан муддатидан олдин туғилган болалар тўғрисида кўп роликларни кўрганман ва уларнинг кўпчилиги вафот этишини ҳам биламан. Бироқ, мен қандай ёрдам беришни билмас эдим. Кейин «фейсбук»дан бу гуруҳга тўғри келиб қолдим. Менинг билганларим аҳамиятли иш олиб боришда фойда олиб келишини тушундим», — деди у.

10
Кўнгиллилар қўлларидан келган ёрдамни беришмоқда. Бири кийим тўқиса, бошқалари моддий томондан қўллов кўрсатишиб, жун сотиб олиб беришади.

Қозоқ клубининг кўнгиллиси Алия Муратбекова ўзи ҳам муддатидан олдин туғилган боланинг онаси. Унинг фикрига кўра, бундай ҳаракат эрта туғилган болаларнинг «оналари учун энг яхши реабилитация».

«Биз ҳақимизда ижтимоий тармоқлар орқали билиб, қўнғироқ қилишади. Биз Африкага ҳам кийимлар комплектини жўнатганмиз. Бизнинг комплект бошида пайпоқлардан иборат эди. Бироқ шифокорлар бизга бош кийим билан жун рўмолларни тикишни ҳам таклиф қилишди. Кўп ҳолларда "саккизоёқлар" тўқиймиз, у боланинг киндигига ўхшайди. Шунда у ўзини яхши ҳис қилади», — дейди у.

Гўдакка иссиқликни сақлашга ёрдам бериш зарур.
Гўдакка иссиқликни сақлашга ёрдам бериш зарур.

Зарур бўлган иссиқлик

Муддатидан аввал туғилган болаларга иссиқликни сақлаш жуда ҳам зарур, сабаби иссиқликни йўқотиш сабабли бола бор кучини организмни ривожланиши учун эмас, иссиқликни сақлашга сарфлайди.

12

Сагинбубу Абдувалиеванинг сўзларига кўра, «Ота-онанинг ғамхўрлиги билан тиббий дори-дармонлар орқали назорат қилиш ҳеч қачон бир-бирига тўғри келмайди.

Шифокорнинг айтишича, йилдан-йилга эрта туғилган болаларнинг яшаб кетиш фоизи ортмоқда. Лекин, оналарнинг соғлиғи яхши бўлмагани боис, муддатидан аввал туғилган болалар кўп.

Тиббиётнинг даражаси ўсиб хайрия ташкилотларининг кўмакларига қарамай, чала туғилган болаларнинг 20 фоизи яшаб кета олмаяпти. Бунинг сабаби, етарли даражада ривожланмай қолган органлар, болаларнинг ҳамда ота-оналарнинг касали ёки керакли кўрикнинг бўлмай қолиши мумкин.

Эркаклар ҳам клубнинг фаолиятига қизиқиб тўқишни ўрганиб, аксарияти моддий ёрдам кўрсатмоқда
Эркаклар ҳам клубнинг фаолиятига қизиқиб тўқишни ўрганиб, аксарияти моддий ёрдам кўрсатмоқда

Клубнинг кўнгиллилари

Клубга истаган киши қўшила олади, тўқишни билмаганлар ҳам. Кўпчилик иштирокчилар учрашувлар вақтида ҳам ўрганиб олишган.

Бундан ташқари, хоҳлаган одам “28 илмоқ” клубининг ҳомийи ёки жундан қилинган ипларни олиб келиб ҳам кўнгилли бўла олади.

Муаллиф: Александра Титова