Депутат тўққиз минг сомдан кам маош бор эканлигига ишонмайди

1215

“Онугуу-Прогресс фракциясининг депутати Гулшат Асилбаева ўртача маош тўққиз минг сом эканлигига ишонмай, қирғизистонликлар бу миқдордан кўп олишларини айтди. Депутатнинг сўзи бишкекликларнинг кулгисини келтирди.

«Бизнинг ўлкада кимдир мана шундай оз маош олиб ишлаётганига ишонмайман, 8-9 минг сом миқдоридаги ойлик маош йўқ», — деди Асилбаева парламент йиғинида.

Депутат бундай фикрни 2017-йилга нисбатан минимал ҳисоб даромадлари тўғрисидаги лойиҳани муҳокама қилаётган вақтда билдирган.

Асилбаеванинг сўзларига КСДП фракциясининг депутати Дастан Бекешев рози бўлган эмас. У тўққиз мингдан оз маош олиб яшаганлар бор эканлигини айтди.

«Сизга тушунтириб қўяйин, бу лойиҳага бюджет доираси кирмайди, бу лойиҳага хусусий тадбиркорлар, унинг ичида, маоши 9 мингдан паст бўлган фаррошлар ҳам киради», — деди Бекешев.

Икки депутат ҳам ўртача маош ҳисоби бўйича лойиҳанинг иш усулини қайта кўриб чиқиш кераклигини таъкидлашди, сабаби у «тушунарсиз» ёзилиб қолган.

«Бизнинг миллий статистика комитетимиз ўзининг ҳисоби ва белгиланган стандартлари билан ишлайди. Шунда бизнинг ўлкада статистик комитет иқтисод, керак бўлса, яирин иқтисод қоидалари тўғрисида ҳам билишади, ким қандай солиқ тўлаши тўғрисида ҳам хабардор», — деди Асилбаева.

Миллий статистика комитетининг расмий сайтида иқтисодий иш турлилигига қараб, ўртача маош суммалари кўрсатилган. Масалан, қишлоқ-хўжалик, ўрмон ва балиқ хўжалигида ишлаганлар ўртача ҳисоб билан 9138 сом, саломатлик ва халққа хизмат кўрсатиш тармоғида ишлаганлар 9408 сом олишади.

Депутатнинг айтган сўзи ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамага сабаб бўлди, айниқса, Қирғизистон шифокорларининг онлайн-жамиятида:

«Ҳамширалар 4-5 минг ойлик олишади, шифокорлар — 6-8. Шифокор 10 минг маош олиб ишлаши учун 10 йил тажриба тўплаши керак», — деб ёзган Малика Ганиева.

01 02

«Қайси 9 мингни айтмоқда? 5000-5300 сомни ҳам қийналиб топмоқдамиз», — деб ёзган бир фойдаланувчи.

03 04

Муаллиф: Регина Им