Ҳуқуқ ҳимоячиси конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича парламентни судга берди

824

Ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартова депутатларнинг референдум ўтказиш бўйича қабул қилган қарорини бекор қилишни талаб қилмоқда. Унинг айтишича, бу Қирғизистоннинг қонунини бузмоқда.

Карасартова Бишкекнинг районлар аро судга аризасини 29 сентябрда ёзган. У конституциявий реформа бўйича профил комитетнинг референдум ўтказиш тўғрисида қонун лойиҳасини яроқсиз деб топишни талаб қилмоқда.

Карасартова Kloop.kg билан бўлган суҳбатида, у парламент комитетининг йиғинига иштирок этиб, қонун лойиҳасини қабул қилишда ҳуқуқ бузарликларнинг гувоҳи бўлган.

Унинг билдирувига кўра, ҳуқуқ ҳимоячилари депутатларнинг қонун бузишга йўл қўймаслиги учун йиғинга атайлаб иштирок этган, бироқ бу ҳам депутатларга Конституциявий палатанинг хулосасисиз қонун лойиҳасини қабул қилишига тўсқинлик қилмаган.

Конституциявий палатанинг хулосасидан бошқа яна, қонун лойиҳасини қабул қилишда ҳуқуқий, гендер, порахўрликка қарши ва ҳуқуқ ҳимоя қилиш экспертизалари ҳам бўлмаган, дейди Карасартова.

«Жамоатчилик муҳокамалари қайси жойларда бўлди? Бу аҳамиятли қадам! Иса Ўмуркуловнинг ўзидан сайловчилари билан учрашаётганини жамоатчилик муҳокамаси деб бўлмайди! Жамоатчилик муҳокамаси бўлади деб кимга хабар бердилар? Протоколлар қани? Улар ҳеч нимани кўрсатмаган», — деди у.

Карасартованинг тасдиқлашича, қонун лойиҳасини қабул қилишда суд-ҳуқуқ нормалари бузилшган. Ҳуқуқ ҳимоячиси қонун лойиҳасини кейинга қолдириш учун бўлган овоз беришнинг натижаларидан ҳам норози.

«Бу масалани кун тартибидан олиш бўйича таклифлар бўлган. «Ким маъқул?» деса, тўрт одам қўл кўтарди. «Ким қарши?» деса барчаси норози бўлишди. Овоз бермай қўйишди […] Демак, тўрт одам билан қарор қабул қилинган», — деди у.

Карасартованинг Kloop.kgга билдиришича, ҳозир судда унинг аризаси кўриб чиқилмоқда. «Системани била туриб», ҳукуматга ялтоқлик қилмай адолатли қарор қабул қилади дея умид қилади.

«Агар палатанинг хулосаси йўқ бўлса, комитет қандай хулоса бера олади? Керак бўлса, оддий қонунлар учун ҳам экспертизалар керак, бу эса конституция. Ўзини-ўзи ўлдиргиси келган судларгина «барчаси яхши бўлган» деб айта олади деб ўйлайман. Улар яна нималарни ўйлаб топишини билмайман, бироқ бизнинг аргументларимиз кучли», — деди у.

Конституциявий қонун чиқариш комитети 27-сентябрь куни Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича қонун лойиҳасини маъқуллаган. «Бир бол» фракциясининг депутати Чолпон Жакупова, қонун лойиҳаси «қонун бузишлар» билан бўлганини айтди.

Жакупова референдум тўғрисидаги қонун лойиҳани қабул қилиш жараёнида қонун бузишлар бўлганини айтган, бироқ шунга қарамай, комитет қонун лойиҳасини қабул қилиб уни парламентга жўнатган.

Парламентда 29-сентябрь куни депутатлар референдум тўғрисидаги лойиҳани уч ўқишнинг биринчисида қабул қилишган — 94 депутат маъқуллик берса, 11 депутат қарши овоз берган.

Муаллиф: Александра Титова