Конституциядаги ўзгартиришлар: Комитет референдум муддатини «қонун бузишлар» билан тайинлади

900

Конституциявий қонун чиқариш комитети Бош қонунга ўзгартириш киритиш бўйича референдум тўғрисидаги қонун лойиҳасини ёқтирди. «Бир бол» фракциясининг депутати Чолпон Жакупова қонун лойиҳаси «қонун бузишлар» билан бўлганини айтиб чиқди.

«Бир бол» фракциясининг депутати Чолпон Жакупова Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум тўғрисидаги лойиҳани қўллашга қарши чиқди.

Унинг сўзларига кўра, депутатлар қонун бузишлар бўлганини айтишган, бироқ комитет қонун лойиҳасини қабул қилиб, парламентга биринчи ўқишга юборган.

Жакупова Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича қонун лойиҳасини Олий суднинг Конституциявий палатасига жўнатиш кераклигини айтди.

«Олий суднинг Конституциявий палатаси мазкур қонун лойиҳасини қўлламайдиган бўлса, Бош қонунга ўзгартиришлар киритиш бўйича қонун лойиҳаси қаралмайди», — деди у.

Унинг фикрича, қонун лойиҳаси рўйхатга олингандан кейингина кўриб чиқилиши керак, демак, Конституциявий палатанинг хулосаси йўқ бўлса — бу регламентнинг бузилиши.

КСДП фракция лидерининг таъкидлашича, қонун лойиҳаси Конституциявий палатага ва ҳукуматга ҳам юборилган, хулоса бериш учун эса вақт керак.

«Агар Конституциявий палата тескари хулоса берса, унда қонун лойиҳасини кўриб чиқиш босқичида инкор қилиш мумкин. Ҳозир бир ойдан уч ойгача вақт бор. Кўрамиз, кутамиз. Бу ҳеч қандай қонунга қарши бўлмайди», — деди у.

Жакупова эса норматив-ҳуқуқ акт қонуни бўйича қонун лойиҳалари сўзсиз ҳуқуқий, ҳуқуқ ҳимоячиси, гендерлик, экологик, порахўрликка қарши ва бошқа экспертизалардан ўтиши кераклигини айтиб ўтди.

«Мен айтяпман: «Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи экспертиза қани?» Улар эса: «Экспертизанинг уч тури бор, барчаси ўтиб кетади»», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича қонун лойиҳасини муҳокама қилиб бўлмайди, сабаби «Референдум тўғрисидаги» қонун қабул қилинмаган.

Ҳозир бу қонунга ўзгартиришлар киритилмоқда, ишлаётган редакция Конституцияга мос келмайди ва асос ҳам яратолмайди.

«Биз бажара олмаган бўшлиқлар йўқолмагунча «Референдум тўғрисидаги» қарор қабул қилинмагунча, Конституциявий палатанинг хулосаси чиқмагунча ва керакли экспертизалар бажарилмагунча қонун лойиҳасини қарамаймиз дедик. Бироқ бизнинг таклифимиз инкор қилинди», — деди у.

Жакупова 22-сентябрда «Референдум тўғрисидаги» қонун лойиҳасига қарши чиққан, бироқ мазкур қонун лойиҳаси конституциявий қонун чиқариш комитети томонидан қонун бузишлар билан ёқтирилган эди. Қонун лойиҳасига қарши чиққанлар, қонун лойиҳаси Конституцияга ўзгартиришлар киритишда референдум ўтказишни енгиллаштиради деб айтишмоқда.

Мухолифат кучларининг фикрича, Конституцияга киритиладиган ўзгаришлар, премьер-министрнинг таъсирини кучайтириб, суд ҳокимиятининг устидан назоратни оширади. Улар қонун чиқаришнинг халқаро имтиёзларидан бош тортиш ўлкада демократияни йўқотишга олиб келади деб айтишмоқда.

Алмазбек Атамбаев ва унинг тарафдорлари эса, Конституциядаги ўзгаришлар ҳукуматни узурпациялаб олишдан сақлайди ва суд ҳокимиятида ислоҳотни тезлаштиради. Қонун чиқаришнинг халқаро имтиёзларидан бош тортиши давлатнинг мустақиллигига ижобий таъсир қилади.

Муаллиф: Анна Капушенко