МХДҚ ўз ҳодимлари иштирок этган можаро бўйича хизмат текширувини олиб боради

904

МХДҚ ва ИИМ Қизил-Қияда тадбиркор билан МХДҚнинг ҳодими иштирокидаги можаро бўйича биргаликда текширув олиб боради. Тадбиркорнинг сўзларига кўра, «бизнесдаги улушини» бермаганлиги учун МХДҚ ҳодими уни калтаклаган.   

МХДҚ матбуот хизматининг билдиришича, тадбиркор Зарилбек Мааткаликов ва хавфсизлик хизматининг Қизил-Қиядаги бўлимининг раҳбари Замирбек Жолболдуев Ички ишлар министрлиги томонидан кузатувга олинади.

«Текширувнинг холислиги учун ҳодимлар эгаллаган хизматидан четлатилди», — деб ёзилади пресс-релизда.

ИИМнинг матбуот хизмати вакили Эрнис Осмонбаевнинг Kloop.kgга билдиришича, тергов органлари томонидан «талон-тарожлик» факти бўйича текширув давом этмоқда.

«ИИМга икки томондан ҳам ариза келиб тушган. […] Биздаги маълумотлар бўйича, улар йўлни талашиб, муштлашишгача боришган. Ҳозир эса, Мааткаликовнинг аризаси «талон-тарожлик» бўйича кўриб чиқилмоқда», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, МХДҚ «можаро сабаби ва ким жавобгарликка тортилиши» бўйича ички текширувларни олиб бормоқда.

Қизил-Қиядаги кичик қумшакар рафинади (оқ қанд) чиқариш завоиднинг раҳбари Зарилбек Мааткаликовнинг Kloop.kgга билдиришича, уни МХДҚнинг маҳаллий бўлимидаги тўрт ҳодим калтаклаган. У сентябрь ойининг 24дан 25ига ўтар кечаси турмуш ўртоғи билан Караван қишлоғига кетаётган бўлган.

«Улар бизнинг автомашинани йўлдан чиқариш учун турта бошлашди. Мен ёнилғи қуйувчи шаҳобчани кўриб, у томонда одамлар бўлса, ҳодимлар кетиб қолади деб ўйладим. […] Йўл четига тўхтадим, улар эса катта йўлга автомашиналарини ташлаб, […] Замир мени калтаклай бошлади. […] Бири аёлимни ушлаб олди. […] Мен ҳимояланаётганимда, бошимга тўппонча тақаётганларини сездим», — деди у.

Мааткаликовнинг билдиришича, у милицияга қўнғироқ қилишга ҳаракат қилган, бироқ уни яна ҳам қаттиқ калтаклай бошлашган. Йўлдан ўтиб кетаётган автомашиналар тўхтамаган, сабаби Жолболдуевнинг машинасида барча таниган рақам илиниб турган.

Мааткаликов МХДҚнинг ҳодими соғ эмаслигини тасдиқлайди. Тезкор гуруҳ анализ топшириш кераклигини айтганда, қочишга ҳаракат қилганини қўшимча қилди, бироқ қоча олмаган.

«У мастлиги сабабли девордан ошиб қоча олмаган. Уни ушлаб олиб, судраб кетаётганда, шифокорлар ва ИИМ ҳодимларининг олдида ўзини-ўзи савалай кетган. Ҳаммаси томоша қилишди», — деди Мааткаликов.

Тадбиркорнинг сўзларига кўра, можаро бўлишидан бир неча кун аввал нотаниш одам келиб, «шакардан тушган даромадни бўлишиш» бўйича Замир деган кишига қўнғироқ қилишини айтган, бироқ тадбиркор бунга рози бўлмаган.

Мааткаликов шифокорлар текширувидан ўтганини, унинг танасида турли кўкарган жойлар, яралар ва бош мия чайқалишини аниқлашганини айтди.

«Мен ҳозир невропатологнинг хулосасини кутмоқдаман ва қайта текширувдан ўтаман. Соғлигимга қанчалик зарар етказганини билишим керак», — деди у.

Kloop.kgнинг редакцияси Замирбек Жолболдуев билан боғланолмади.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: Жабрланган тадбиркор «АКИпресс»