Bellingcat инсонпарварлик ёрдам колоннасига рус кучлари зарба берганини исботлади

833

Bellingcat халқаро текширув гуруҳи Алеппога кетаётган гуманитар колоннани рус авиацияси портлатганини исботлаб берди. Бу вақтгача Россия ҳаво ҳужумига алоқаси йўқлигини айтиб, буни «ақлга сиғмаган провокация» деб атаган. 

ОФАБ-250-270 портловчи модданинг қолдиқлари. Сурат: Bellingcat
ОФАБ-250-270 портловчи модданинг қолдиқлари. Сурат: Bellingcat

Суриянинг фуқароларни ҳимоя қилиш хизмати колонна ортлатилганини расмга олиб, Bellingcat мутахассисларига юборишган. Гуруҳ аъзолари расмдан рус авиацияси фойдаланган ОФАБ-250-270 портловчи моддасини топган.

Bellingcat Алеппога етиб келолмаган гуманитар ёрдам ортилган колоннанинг портлатилиши бўйича текширувининг натижаларини пайшанба куни эълон қилди.

Халқаро гуруҳ далилида, Россия қизил ярим ой жамияти калоннасини қаерда кетаётганини билган, шунинг учун ортидан самолёт қувиб келган.

Суратларни анализ қилиб чиқиб, Bellingcat портлашнинг излари ва портловчи модда қолдиқлари бор эканлигини тасдиқлашган. Бундан ташқари суриялик ҳарбий кучлар фойдаланган ёпиқ идишдаги портловчи моддаларнинг қолдиқларини ҳам топишган.

Россия фойдаланган ОФАБ-250-270 ва сурияликларнинг идишдаги портловчи моддалари шунингдек, россялик учувчини ҳам эсга олиб, Bellingcat портлашда Россиянинг ҳам Суриянинг ҳам қўли бор деб айтмоқда.

Бу вақтгача Қизил Ярим Ой жамияти колонналарининг портлатилишида Россияни айблаганда, руслар бу айблов асоссиз эканлигини айтган.

Оқ уйнинг хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Бен Родс, Алеппога гуманитар юк олиб кетаётган колоннани портлатилишида Россиянинг қўли бор эканлигини айтганда, Сергей Лавров буни «ақлга сиғмайдиган провокация» деб, синчиковлик билан текшириш кераклигини билдирган. Россия ташқи ишлар министрлиги уларнинг айби йўқлигини айтган.

Колонна 20-сентябрда портлатилган. Алеппога кетаётган Қизил Ярим Ой жамиятининг гуманитар колоннасининг 30дан 18и йўқ қилинган. Алеппода 275 минг атрофидаги одамлар озиқ-овқатсиз, сувсиз ва дори-дармонсиз қолмоқда.

Бу вақтгача гуманитар ёрдам мухтож одамларга етмай қолган. Тинчлик шартномаси бузилгандан сўнг, шаҳарга нисбатан яна ҳаво ҳужумлари бошланган.

Суриядаги тинчлик режими 17-сентябрь куни Башар Асад билан Ислом давлатининг қуролли кучлари «адашиб» Дейр-эз-Зорнинг ҳудудига учиб кирган халқаро коалициядан сўнг бузилган.

«Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Суриядаги мониторинг маркази» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти билдиришича, коалициянинг ҳужумидан 80 минг атрофидаги одам қурбон бўлган ва Россия ҳам бу ҳудудда ўқ отганини қўшимча қилган.

Тинчлик режимининг бузилишида АҚШ билан Россия бири-бирини айблаган.  Шу сабабли икки томоннинг расмийлари кайым айтышышкан.

Муаллиф: Айдай Иргебаева

Сурат: Ammar Abdullah/Reuters