Шимолий Каролинада тартибсизликлар бошланди — унинг сабаби полиция томонидан афроамерикаликнинг ўлдирилиши бўлди. Ўлка ҳукумати шаҳарда фавқулотда ҳолат режимини эълон қилиб, у ерга миллий гвардияни киргизди.
Шарлот шаҳрининг яшовчилари «полициянинг ҳаддан ошишига» қарши норозилик намойишига чиқишди. Бунга пайшанба куни полиция томонидан қора танли Кейт Лаймонта Скоттанинг ўлдирилиши сабаб бўлди.
Норозилик намойиши давомида турли ирқ вакиллари жароҳатланиб, икки афроамерикаликлар ўлдирилди. Норозилик намойишига чиққанлар, полиция «қора танли одамларни осонгина ўлдираётганидан» норозилигини айтишмоқда.
Акция иштирокчилари дўкон пештахталарини синдириб, талон-тарож қилишган. Шарлотдаги йирик компаниялар ходимларидан уларнинг хавфсизлиги учун ишга чиқмай туришни сўранишган.
Давлатнинг миллий гвардияси 22-сентябрь куни эрталаб келишган. Уларнинг асосий иши— маҳаллий полицияга ёрдам бериб, қўзғолончиларни тўхтатиш. Шаҳар мэри Женнифер Робертс шаҳарга фавқулотда вазият режимини киритди. Фавқулотда ҳолат эълон қилинди.
Қўзғолон давомида тўрт полиция ҳодими жабрланди. Акцияни тўхтатишда полиция кўздан ёш чиқарувчи газдан фойдаланди.
Норозилик намойишининг иштирокчилари Глория Мериветер бир ўлдиришни гувоҳи бўлганини айтади. Унинг сўзларига кўра, қўзғолончилар қуролсиз бўлган. Уларни ёш чиқарувчи газ билан заҳарлаб, полиция бир одамни бошига отиб ўлдирган. Иштирокчиларга ўлган одамга яқинлашишга рухсат берилмаган, улар унинг қонга беланган жонсиз танасига қараб туришганини айтишади.
Воқеа гувоҳи Райан Жеймснинг сўзларига кўра, фуқаролар ҳам ўқ отишган. У ўқ отган одамни ўз кўзи билан кўрган.
Норозилик намойишида журналистлар ҳам жабрланишган. WCNC-TVнинг репортёри касалхонага етказилган, CCNнинг журналисти эса бевосита эфир вақтида ерга йиқилган.
Кейт Лаймонт Скотт уйининг ёнида, машина тўхташ жойида отиб ўлдирилган. Полициянинг сўзларига кўра, у қуролли бўлган. Қурбон бўлган кишининг оиласининг билдирувига кўра, ўлдирилган одамнинг қўлида қурол эмас, китоб бўлган.
WCNC телеканали ўлдирилган одамнинг ёнида қурол ётганини тасдиқлаган видео лавҳани кўрсатди. Полиция раҳбари Керра Путнининг сўзларига кўра, ўлдириш ирқий муаммога алоқадор эмас. Уни ўлдирган полиция ҳодими ҳам қора танли эканлигини айтган.
Кейт Лаймонт Скоттанинг турмуш ўртоғи қўзғолончиларни ортга чекинишга чақирган.
Муаллиф: Айдай Иргебаева
Бош сурат: www.theglobeandmail.com