ИИМ Ботиров сўзлаётгандаги ҳуқуқ ҳимоячиси Исмаилованинг «жилмайишини» текширади.

813

ЕХҲТнинг Варшавада ўтган йиғинида судланган тадбиркор Қодиржон Ботиров нутқ сўзлаётганда, қўллаб-қувватлаган каби «жилмайиб, кулиб» ва «маъқуллигини билдиргандай қиёфа кўрсатган» ҳуқуқ ҳимоячиси Тўлўйкан Исмаиловани Қирғизистон ички ишлар министрлиги текширувга олади. Юристлар эса, бу кўринишни «ялмоғиз ови» деб тариф беришмоқда.

Қирғизистон ички ишлар министрлиги 20-сентябрда Варшавада ўтган ЕХҲТнинг йиғинида Ботиров билан бир қаторда ўтирган «Қирғизистоннинг фуқароларини» жавобгарликка тортиш бўйича «тезкор текширув» бошлаганини айтди.

Тезкор текширув ишлари Қирғизистон парламенти депутатларининг ташаббуси билан бошланди.

Депутатлар Руслан Казакбаев билан Максат Сабиров ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органларни Ботиров билан бир қаторда ўтириб олган қирғизистонликларга «баҳо беришга» чақирди.

Улар Исмаилованинг номини айтишмаган, бироқ Kloop.kg редакциясининг ўйига кўра, Исмаилова ҳам бўлиши мумкин, сабаби Ботиров билан бир қаторда ўтирган ягона қирғизистонлик бўлган.

«Қодиржон Ботировнинг ёнида Қирғизистон фуқаролари ўтиришибди. Улар кулимсираб, жилмайиб, Ботировнинг сўзларини қўллаб-қувватлаб ўтиришди. Ҳуқуқ тартибот органлари бу кўринишга баҳо беради деб ўйлайман», — деб билдирди 22-сентябрда парламент комитетининг йиғинида Казакбаев.

Йиғинда ички ишлари министрининг ўрин босари Данияр Абдиқаров, Исмаиловани қонун доирасида жавобгарликка торта олмаётганликларини билдирди.

Сиртдан судланувчи

Ботиров — жалолободлик тадбиркор, Қирғизистон жанубидаги ўзбеклар жамиятининг лидерларидан бири.

Қирғизистон ҳукумати 2010-йили Ботировни миллатлар аро адоватни қўзғатганликда айбланган. Кейинчалик «қуролланган қўзғолончи» ва «миллатлар аро келишмовчиликни чиқарган» деган айб билан сиртдан судланган.

Ботиров эса, айбларини тан олмай келган. 2010-йилнинг баҳор ойларида Қирғизистондан чиқиб кетиб, Швециядан бошпана топган. У 2016-йилгача халқ олдига чиқмаган.

Кўп йил жим юриб, охири 20-сентябрь куни инсон ҳуқуқлари мавзусига бағишланган Варшавадаги ЕХҲТнинг йиғинида пайдо бўлди.

Йиғинда нутқ сўзлаётиб, Ботиров Қирғизистон ҳукуматини танқид қилди. У мухолифат таъқиб қилинаётганини айтиб, ўлкада демократия йўқ эканлигини ҳам қўшимча қилди.

Йиғинда Ботиров билан бир қатор Қирғизистонда таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси «Бир-дунё Қирғизистон» ҳаракатининг лидери  Тўлўйкан Исмаилова ҳам ўтирган.

Ботиров билан Исмаилова фуқаровий жамият учун ажратилган залда ўтиришган.

«Ялмоғиз ови»

Kloop.kgнинг саволларига жавоб берган юристлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари, ҳуқуқ тартибот органларининг Исмаиловани жавобгарликка тортиш учун сабаб йўқ.

«Қодиржон Ботировнинг [йиғинда] нутқ сўзлашини ҳаммма билган. [ЕХҲТнинг] вакиллари унга сиёсий дахлсизликни кафолатлашган. Исмаилова нима қилиши керак эди? Уни қайси қонун бўйича жавобгарликка тортишади, тушунарсиз бўлмоқда», — деб билдирди «Прецедент» ҳуқуқни ҳимоя қилувчи гуруҳнинг юристи Эдил Эралиев.

Юрист Динара Муканбаева бу кўринишни «ялмоғизга овчилик» деб аташни — унинг фикрича, ҳукумат Исмаиловани жавобгарликка тортиш учун турли баҳонани топади, бунинг устига Исмаилова Алмазбек Атамбаевни халқ олдида танқид қилиб юрган.

«Диктатор бошқариб турган ўлкада бир одамга нисбатан жиноий иш қўзғаш учун қидирувда юрган «душманнинг» ёнида ўтирганининг ўзи етарли», — деди у.

Исмаилова Қирғизистонга келадими йўқми ҳозирча номаълум — ҳуқуқ ҳимоячиси бу бўйича изоҳ бермаган.

Варшавадаги йиғин — ЕХҲТнинг ҳар йили ўтувчи инсон ҳуқуқлари бўйича учрашуви — 30-сентябргача давом этади.

Муаллиф: Александра Титова

Видео: Азамат Каработоев, Азат Рузие