Агарда Барак Обама Челси Мэннинг гуноҳини кечирса, Жулиан Ассанж Қўшма Штатлар ҳукуматига таслим бўлишга ваъда берди. Мэннинг Пентагоннинг маҳфий ҳужжатларини ўғирлаганликда айбланмоқда.
WikiLeaks ресурсининг асосчиси Жулиан Ассанж Челси Мэннинг авф этилса, АҚШ ҳукуматига таслим бўлишга ваъда берди. Бу билдирувга ўзининг оқловчисининг хатини илова қилган. Оқловчиси Қўшма Штатларнинг бош прокуроридан Ассанжнинг ишини текшириш бўйича маълумот беришини илтимос қилмоқда.
If Obama grants Manning clemency, Assange will agree to US prison in exchange -- despite its clear unlawfulness https://t.co/MZU30S3Eia
— WikiLeaks (@wikileaks) September 15, 2016
Оқ уй билан АҚШ бош прокуратураси бу ҳақда ҳозирча расмий билдирув бермади. Ассанжнинг таклифи яқинда кечирим сўраб мурожаат қилган Эдвард Сноуденнинг илтимосидан кейин бўлмоқда. Икки ҳолатда ҳам Обаманинг 2017 йилнинг январигача кечиришга вақти бор. Барак Обама бу муддатгача президентлик лавозимида туради.
Шунингдек, WikiLeaks Ассанжни руҳий томондан текширишни эълон қилди. Ашар Ассанж бундай шартларда яшашни давом эттираверса, унда унинг руҳий саломатлиги хавф остида эканлиги ёзилган.
Ассанж билдирув тарқатгандан бир кун ўтиб, Швеция суди WikiLeaks асосчисига ҳукм чиқарган. У жинсий зўравонликда гумонланмоқда, бироқ Ассанж Швеция ҳукуматидан унинг қамоққа олиниши бўйича буйруғини инкор қилишни илтимос қилган. Суд унинг илтимосини қабул қилишдан бош тортган.
Жулиан Ассанж айбловларни Швеция уни АҚШга эктрадиция қилишга имконият берган асоссиз амал деб ҳисоблайди. Ассанж яшириниб юрган Эквадор элчилигининг вакиллари билдиришича, у швед терговчиларининг саволларига жавоб беришга тайёр.
Челси Мэннинг — америка армиясининг собиқ ҳарбий ходими. У 2010-йили WikiLeaksке америка вертолётлари билан Ироқда одамларнинг отилгани ёзиб олинган лавҳани ва бошқа махфий ҳужжатларни ўтказиб берган. Кейинчалик бу видео эълон қилингандан сўнг Мэннинг қамоққа олинган.
Мэннинг 22 айбловнинг 22си бўйича айбдор деб топилган. Унга 35 йил қамоқ жазоси берилган. Жорий йилнинг июлида Мэннинг, ОАВ хабарига кўра, ўз жонига қасд қилишга ҳаракат қилгани сабабли касалхонага ётқизилган.
Жулиан Ассанж — WikiLeaks ресурсининг асосчиси. Ресурсда ҳар қайси вақтдаги Афғонистон, Ироқ ва Суриядаги воқеалар бўйича махфий материаллар эълон қилинган. Ҳужжатларнинг кўпчилик қисми Америка ҳукумати билан боғлиқ бўлган.
Швеция ҳукумати 2010-йили Ассанжни қамоққа олиш тўғрисида ҳукм чиқариб, ўша вақтда Лондонда яшаётган WikiLeaksтин асосчисига Британия суди 2011-йили экстрадиция қарорини чиқариб берган.
Бир йилдан кейин Ассанж Буюк Британиядаги Эквадор элчихонасидан сиёсий бошпана олиб, шундан бери элчиликда яшайди.
Жулиан Ассанжга қарши АҚШ томонидан бирорта ҳам айб қўйилмаган.
Муаллиф: Азамат Омуралиев
Манбалар: CNN, Guardian.