Паралимпиада-2016: Базаркулов ядро улоқтириш бўйича охирги ўринни олди

928

Қирғизистонлик енгил атлетикачи Арстанбек Базаркулов Паралимпиададаги ўйинларнинг F-34 тоифаси бўйича 9-ўринга эга бўлди.

Қирғизистонликнинг уч карра харакатидаги энг яхши кўрсатгич  7,39 метр бўлди.

Таянч-харакат аппарати жароҳатланган спортчилар учун тузилган F-34 тоифасида 9 енгил атлетикачи қатнашди.

Қоидага кўра, агарда ядрони улоқтриш бўйича мусобақа қатнашувчиларининг сони саккиз кишидан ортса, бу ҳолда айланада спортчиларга уч карра харакат изни берилади ва унинг натижаси бўйича мусобақанинг иккинчи қисмига саккиз нафаригина ўтади.

Сўнг саккиз спортчининг навбатдаги уч марталик харакатида ғолиб аниқланади. Олти марталик улоқтиришдан кейин энг яъши натижага эга бўлгани ғолиб деб саналади.

Кейинги доирага ўтиш учун Базаркулов биринчи турда йўқ деганда саккизинчи ўринга эга бўлиши керак эди. Афсуски, унинг натижалари кейинги босқичга ўтишга йўл бермади.

Олтинга Мароккодан келган Ноури Азеддин (11,28 метр), кумушга қатарлик Абдулрахман Абдулкадир (11,15) эга бўлишди, бронзани эса сўнги харакат натижаси билан колумбиялик  Валенсия Маурисио (11,10) қўлга киритди.

Паралимпиада ўйинларининг 14 сентябрдаўтувчи кейинги пауэрлифтинг бўйича мусобақаларида қирғизистонлик Жиргалбек Орозбаев чиқади.

Муаллиф: Каминат Имирханова

Сурат: Вечерний Бишкек/Базаркулов Ўйинларга лицензияни қўлга киритгандан сўнг