Видео: Бишкекда ҳайит намози қандай ўтди?

1056

Мусулмонлар байрами Қурбон ҳайит намозига Бишкекнинг эски майдонига минглаган яшовчилар йиғилди.

Эски майдонга байрам намозини ўқиш учун минглаган мусулмон келди. Намознинг бошланиш вақти тонги соат 6:45га белгиланган.

Мусулмонларнинг олдига ҳадисларидан баён қилиш учун имомлар чиқишди.

Ҳайит намозини адо этишга муфтий Максат ҳожи Токтомушев  иштирок этди. У Қурбон ҳайит — «мусулмонларнинг асосий байрамларидан бири, инсоннинг боқий қадриятини аниқлаган: тинчлик, бирдамлик, ҳайрия ва ўзаро ёрдамлашишнинг» байрами деб атади.

klp_9845

Премьер-министр Сооронбай Жээнбеков президент Алмазбек Атамбаевнинг мусулмонларга юборган расмий табригини ўқиб берди.

«Қурбон ҳайит халқимизнинг бошқа диний байрамлари каби қирғизистонликларнинг диний ҳаётидаги одоб-ахлоқ асосларини ва жамият бирдамлигини мустаҳкамлаган аҳамиятли кун бўлиб қолди», — деб табрикда айтилади.

Жээнбеков шахсан ўзининг номидан ҳам мусулмонларни қутлаб, уларни диний радикал оқимларга қўшилмасликка чақирди.

klp_9814

Ҳайит намози вақтида тартиб бузишларни ва хавфсизликни сақлаш учун уч мингдан ортиқ милиция ходимлари иш олиб боришди.

Қурбон ҳайит — бу ҳар йили нишонланувчи мусулмонларнинг қурбонлик чалуу байрами. У мусулмонларнинг Маккага бўлган сафарининг якунланишини билдиради.

Мусулмонларнинг йилномаси 354 кундан иборат. шу сабабли бу диний байрамни нишонлаш куни григориан йилномасига нисбатан ҳар йили жилиб туради. Бу йили Қурбон ҳайитни нишонлаш 12-сентябрга тўғри келди.

Муаллиф: Алина Пак

Видео: Азат Рузиев