“Азаттык”: Собиқ сафдошлар. Мародёрлик бўйича ишга йўл бериладими?

857

Президент Алмазбек Атамбаевга яқин матбуот манбааларида бош қонунни ўзгартиришга қарши сиёсатчиларга компроматларни тарқатиш бошланди.

Мақоланинг асл нусхаси «Азаттык» радиосининг сайтига чиққан.

Президент Алмазбек Атамбаевнинг 31 августда айтган олти йил аввалги талончилик ишлари, банк ячейкаларидан олинган миллионлар ва миллийлаштирилган мулкларни ўзлаштириш каби маълумотлар қўшимча-ками билан жамоатчиликка тарқатила бошлади.

Еттинчи канал” ҳаракатда

Президент Атамбаев маслаҳатчиси Икрамжан Илмияновнинг назоратига ўтгани айтилган “Еттинчи канал” Конституцияни ўзгартиришга қарши чиққан вақтли ҳукумат аъзоларига нисбатан яқиндан буён салбий маънодаги телесюжетларни эфирга чиқара бошлади. Уларнинг бири депутат Омурбек Текебаевга қарши йўналтирилган ҚСДП депутати Момбеков билан собиқ-депутат Жилдиз Жолдошеванинг фикри жамланган материалнинг бир фрагментидан парча:

Момбеков: Бу олдиндаги президент сайловининг дастлабки босқичи. Конституцияни ўзгартирмаймиз деб баҳона қилиб, сиёсатни бошқа томонга бурманглар.

Жолдошева: Унда Текебаевни қамаш керак. У жавоб бериши керак.

Журналист: Биздаги айрим маълумотлар бўйича Текебаев референдумга қарши чиқиб, президент аппаратининг эшигини тақиллатиб, давлат раҳбари билан учрашишни қайта-қайта илтимос қилган. Бироқ ҳаракатидан натижа чиқмагандан сўнг қўрқитишга ўтди.

Эскидан эски қўшиқ

Президент Атамбаевнинг яқинлари назорат қилган матбуот манбаалари бош қонунни ўзгартиришга қарши сиёсатчиларга нисбатан фикрларни бериш билан чекланмаган. Бу маълумот ҳамкорлиги 2010-йилдаги талончилик, банк қутичаларидан ўғирланган миллионлар ва миллийлаштириладиган мулкларни ўзининг яқинларига ўтказиб олиш каби бу вақтгача айтилиб келган компроматларни қайтадан кўтариш билан бошланди. Бунга ўхшаган материаллар бошқа давлат ва “миллийлаштирилган” деб ҳисобланган телеканаллардан ҳам такрорланмоқда.

Вақтли ҳукумат раисасининг ўринбосари бўлган Азимбек Бекназаров ҳукуматнинг бу матбуот ҳамкорлигини уларни қоралашга йўналтирилган махсус буюрма деб атади:

— Президент Атамбаев 31-август куни  “байрам табригида” шундай деб айтиб қўймадими. Шу айтганларини телеканаллар кўрсатма қатори қабул қилиб, ундан ҳам  ошириб, тошириб, бизни жамоатчиликка “мокочо” кўрсатишга ҳаракат қила бошлади. Айримларига ҳақиқатдан ҳам ишониши мумкин. Бироқ унинг барчаси турли органлар томонидан ва парламент комиссияси томонидан текширилиб, ўрганилиб чиққан ҳам. Унга нуқта қўйилган. Банк қутичалари бўйича менга қўшиб айблаган  Темир Сариев ундан кейин ҳукумат раҳбари бўлди. Кейин шу тўғрисида Атамбаев қайта айтаётганига кулгинг келади ҳам. Одамнинг гапираётган гапида жавобгарлик бўлиши керак.  “Мен хонман, хоҳлаган нарсани айтавераман” деса ярашаверадими?

Ўша вақтда расмий турда мустақил, бироқ президентнинг фикрини муҳофаза қилиш билан шуғулланган “Эгемен” деган интернет сайти Бош қонунни ўзгартириш ташаббусига қарши чиққанларни навбат билан қоралай бошлади. Бу маълумотлар биринчилардан бўлиб сиёсатчилар Текебаев, Отунбаева, Бекназаров, Каптагаев ва Дуйшобаевларга “насиб қилди”.

Бу интернет нашрининг бош редактори Адилет Калигулов унда айтилган фактлар бўйича ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари чора кўриш кераклигини айтди:

— Президентимиз айтгандан кейин унинг ҳар бир сўзи ундан кейин йўналиш қатори қабул қилишга арзигулик. Асосан унинг бу бўйича ҳар бир сўзи анализ қилиниб, натижа чиқарилиши керак. Шу сабабли биз эълон қилаётган мақолалардаги ҳар бир фактга тегишли ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари реакция бериши керак. Сабаби бунда бир қанча фактлар юзага чиқиб турибди. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларнинг қайси бир масала бўйича бизнинг журналистларга саволлари бўлса, улар жавоб беришга тайёр. Ёзилган мақолаларда фактлар бор. Агар фактлар йўқ деса, манфаатдор томонлар судга мурожаат қилса бўлади. Бизнинг журналистлар унга жавоб беришга доимо тайёр.

Бунда “Ата Мекен” партиясига қарши қўлланилган 2010-йилдаги талончилик ишининг ёпилиб қолиши, банк қутичасидан олинган миллионларга нисбатан Сариев билан Бекназаровнинг жавобгарлигини қараш ва кўчмас мулкни ноқонуний хусусийлаштириб олишга боғлиқ Каптагаев билан Дуйшобаевни айблаган материаллар жамланган.

“Витязь” пансионатини ким олган?

Адилет Калигулов Бакиевларга қарашли дейилган асосда миллийлаштириладиган “Витязь” пансионатини эгаллаб олиш факти тўғрисидаги маълумот унда аввалдан бўлгани билан, у буни биринчи марта жамоатчиликка очиқ эълон қилаётганини қуйидагича тушунтирди:

— Мен буни янги факт деб айтишдан йироқман. Ҳозирги вақт, вазиятда шу фактни ёзиб чиқишга тўғри келди.  Эмилбек Каптагаев Иссиқ кўл областининг губернатори бўлиб қайси вақтда шу пансионатлар кимнинг қарамоғига ўтиб кетганини текшириб келганда шу факт чиқиб қолди. Бу пансионат миллийлаштирилиши керак эди. Бу энди халқ фойдасига эмас, хусусий шахсларнинг манфаатига ҳал бўлган. Бу бўйича ҳам ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари текшириб чиқса, унда бунга иштироки бор одамлар жавобгарликка тортилиши керак.

Президент аппаратининг собиқ раҳбари, ундан кейин Иссиқ кўл вилоятининг губернатори бўлиб ишлаган Эмилбек Каптагаев билан боғланишга имкон бўлмади. Бироқ у ўзининг “Фейсбук”даги саҳифасига «унга қарши турли томондан бўлаётган сиёсий босимга бардош беришга тўғри келишини» ёзган.

Мустақил кузатувчилар матбуот манбаалари орқали тарқатилаётган компроматларнинг кўпчилиги референдум ўтказишга қарши чиққан вақтли ҳукуматнинг аъзоларигагина йўналтирилганини сезишган.

“Ата Мекен” фракциясидан депутат Алмамбет Шикмаматов ҳукуматнинг сўнги ҳаракатларини сиёсий репрессиянинг бошланиши қатори изоҳлади:

— Бу бизда аввалги ҳукумат тизимларининг таркибида шаклланиб қолган сиёсий босим ўтказиш усулининг давоми. Ўз телеканалларидан “булар бойиб кетди, ичиб олган, еб олган” деб ёмонлашга ўтишди. Буни мен сиёсий репрессияга олдиндан тайёрланиш деб тушунаман. Бироқ бизнинг халқ бунинг барчасига ишонмайди. Б ҳукуматнинг коррупцияга қарши курашаяпмиз деб, бирортасини қўлга олиб, қайта қўйиб юбораётганини кўриб турибди. Ҳозирда самарали пул тушган тармоқнинг барчасини ким назорат қилиб, кимлар мойли ерлардан фойда олмоқда? Божхонами, йўл тармоғими, «Мегаком» бўладими, аэропорт бўладими — шунинг барчасини президентнинг яқин одамлари назорат қилишмайдими?! Нима учун улар ўғри эмасу, биз ўғри бўлиб қоламиз?

Талон-тарожлик ишининг битмаган “достони”

2010 йили 7 апрелда пойтахтдан қочган Бакиевларнинг мулкларни ва офисларини талаб-тўнаш факти бўйича 2013 йили “Ата Мекен” депутатлари Райкан Тологонов, Ткрат Мадилбеков, Болот Шер ва Омурбек Текебаевга боғлиқ жиноят иши қўзғалган эди. Бироқ бу жиноят иши бу вақтгача икки марта очилиб, қайта икки марта тергов вақтида қисқарган. Уни депутатлар комиссияси ҳам бир неча марта текшириб, унинг аъзолари ўзаро бир хулосага келишолмаган.

Ўша вақтдаги вақтли депутатлар комиссиясининг раиси Курманбек Осмонов жиноят иши асоссиз ёпилган деб ҳисоблайди:

— Бизнинг депутатлар комиссияси талон тарож факти бўлганми ёки йўқми деган масалани текширган. “Атамекенчи”ларнинг бир-иккитасининг тўғридан –тўғри иштироки борлиги кўриниб қолган. Икки етакчиси бўйича эса билвосита алоқадор дейиш мумкин. Сабаби уларнинг иштироки бор эканлигини тасдиқлаш оғир. Бу иш ўша вақтдаёқ очиқланган. Бироқ унга терговда ҳуқуқий баҳо берилмаган. Ҳозир бу масалани кўтараётгани президентнинг заифлигидан эмас. Президент бу масалаги вақтида яхши аҳамият беролмай қолиб, тегишли хизмат одамлари изларни йўқ қилган бўлса керак.

Ички ишлар министри вақтида Зарилбек Рисалиев “атамекенчилар” Бабанов ҳукуматига ҳужум бошлаганда, “Республика” фракциясининг йиғинида “мародерчиликнинг 70 фоизи очилиб қолди” деб эълон қилган эди. Кейин Зарилбек Рисалиев жазо ўташ хизматининг раиси бўлиб турганда бу ишни текширишни ўз зиммасига олиб, бироқ унда ҳам натижа бўлмаган. Шу ишни якунига етказаман деган Зарилбек Рисалиев нима сабабдан бу иш судга етмай қолгани тўғрисидаги саволга жавоб беришдан бош тортди:

— Йўқ, бу бўйича мен ҳеч нарса айтолмайман. Президент ўшаларни айтганда бошқа жойда эдим. Бугун келдим. Мен унинг айтган сўзларини интернетдан кўрайинчи. Шундан кейин жавоб бераман. Бу тўғрисида нима деган сўзлар бўлганини эшитиб, танишиб, кейин жавоб бериш керак. Мародерчиликни энди қирғиз халқининг барчаси билади.

“Ата Мекен” партиясининг раҳбариятига ва айрим аъзоларига қарши очилган жиноий иш умумий икки йилдан ортиқ текширилган. Бошида бу иш “Республика” партиясининг ташаббуси билан парламентда сиёсий қурол қатори қўлланилса, кейин уни президент Атамбаев “кузур қарта” қатори олиб чиққани маълум.

Бош прокурорнинг ўша вақтдаги биринчи ўринбосари  Темирбек Бекмамат ўғли бу ишни махсус маҳкамалар аро тергов гуруҳи текшириб чиққанини айтди:

— Зарилбек Рисалиев президентга рапорт ёзиб, кейин шу асосида жиноий иш жазони амалга ошириш хизмати томонидан очилган. Бу ишни махкамалар аро тергов гуруҳи синчковлик билан ўрганиб, барчасини батафсил текшириб чиққан. Тергов гуруҳининг ишига Зарилбек Рисалиевнинг ўзи раҳбарлик қилган. Тергов гуруҳи ўзининг амалларини қонунга кўра олиб борган. Бироқ мен терговда иштирок этмаганим сабабли бу тўғрисида тўлиқ билмайман.

Бу жиноий ишни бошидан олиб борган ички ишлар министрлиги 2010 йилдаги талон-тарожлик бўйича жиноий ишни текширишни тўхтатган.  Бунга мазкур жиноятда гумонланган томонларни топиб аниқлаш томони қийинчилик яратгани сабаб бўлган. Бу ишга алоқадор терговда “атамекенчиларга” қарши кўрсатма берган қамоқдаги Абдулла Юсупов рахбарлигидаги бир нечта одам тергалган. Бундан ташқари талон-тарожлик воқеаси бўйича икки юздан ортиқ гувоҳ сўроққа олиниб, кўрсатмалар олинган.

Ички ишлар министрлиги матбуот марказининг етакчиси Бакит Сеитов бу ишни қайта жонлантириш масаласи тўғрисида маълумот йўқ эканлигини қуйидагича таъкидлади:

— Бу иш Рисалиев министр бўлган вақтда қўзғалган эди. Ундан кейин биз бу иш тўхтатилгани тўғрисида маълумот тарқатганмиз. Бунга жиноий ишдаги айрим масалаларнинг аниқланмай қолгани сабаб бўлган. Ундан кейин янги хулосалар бўйича маҳкамалар аро тергов гуруҳи ҳам бу ишни кўриб чиққан эди. Шундан буён мазкур жиноий иш қаралмаган. Яқинда президент бу масалани қўзғагандан кейин жиноий иш қайта қўзғаладими йўқми ҳозирча номаълум.

2013 йили баҳорда талон-тарожлик бўйича жиноий иш қайта жонланган эди. Бунга ўша вақтдаги жазо ўташ хизматининг раҳбари Зарилбек Рисалиевнинг президент Алмазбек Атамбаевга ёзган маълумотномаси асос бўлган. Унда “атамекенчиларнинг” иши бўйича янги ҳолатлар топилгани айтилган. Бош прокуратура ишни қайта тергов қилишни Рисалиевнинг ўзига топширган. Бироқ бир қанча вақтдан кейин криминал авторитет Азиз Батукаевни ноқонуний бўшатиш ишига боғлиқ Зарилбек Рисалиев ўзи хизматдан кетган эди.

Сурат: “Азаттык”. Чадан ўнгга – Вақтли ҳукуматнинг аъзолари Алмазбек Атамбаев, Роза Отунбаева ҳамда Омурбек Текебаев.