Big Data: Бепул ўқи! Тун ичида дастур туз! Кўп пул топ

851

«Клооп»нинг  хакер-макони, барчангизни Big Dataга ва маълумот таҳлилига бағишланган учрашувга чақиради. Учрашувни Googleнинг собиқ ходими Кремний водийсидаги юлдуз хакер, муваффақиятли стартапчи Скотти Аллен ўтказади.

Учрашув 12-сентябрь душанба куни соат 17:30дан 19:30гача Kloop.kgнинг Бишкекдаги офисида ўтади.

Учрашув якунланиши билан хак-тун бошланади, унда сизлар олган билимингиздан фойдалана оласизлар: биз барчамиз бирга,  халол бўлмаган амалдорларни титратган очиқ маълумотни тўплаймиз.

Ҳар бир очилган маълумот (агар кейс Kloop.kgга эълон қилинса) 55 000 (эллик беш минг) сомгача миқдорда мукофотланади.

Учрашув давомида сизлар:

  • Scrapyнинг ёрдами билан интернетнинг очиқ манбааларидан маълумот олишни ўрганасизлар;
  • Big Data дегани нима эканлигини биласизлар;
  • Тўплаш ва анализ қилиш учун Big Data ускуналаридан қачон фойдаланиш кераклигини тушунасизлар (энг асосийси қачон ундан фойдаланмаслик кераклигини);
  • Журналистик текширув оли бориш учун олган билимингиздан қандай фойдаланишни тинглайсизлар, бунинг учун «Клооп» яхши пул тўлаб беришга тайёр.

Учрашув энди йўл бошидаги ва тажрибали дастурчиларга, журналист текшируви билан шуғулланганларга (шуғуллангиси келганларга) қизиқарли бўлади.

Агар сизлар офисга келолмасанглар, ташвишланманглар — бу саҳифага жонли эфир уюштириб берамиз (кўрсатувнинг иловаси Kloop.kgнинг бош саҳифасида ва «Фэйсбук»да бўлади, энг яхшиси бу саҳифани  ҳозироқ белгилаб қўйинг).

Иштирок этиш учун нима керак:

  • Қайси тилда бўлса ҳам дастурлашда минимал тажрибаси бўлиши керак (Python идеал бўлиши керак). Агар сизлар ҳеч қачон дастур тузиб кўрмаган бўлсангиз, бироқ иштирок этишни жуда ҳам хоҳласангиз, душанба куни соат 12да келинг, Ринат (Kloop.kgнинг асосчиларидан бири) сизларга Python 2нинг асосларини ўргатади;
  • Python 2*, pip, Scrapy ўрнатилган компьютери (бу ерда илова ҳамда ўрнатиш йўллари бор). Агар сизлар ҳеч нима ўрнатолмасанглар, душанба куни соат 12да келинг, Иван (Kloop.kgнинг тизим бўйича администратори) ёрдам беради;
  • Қўйидаги формани тўлдириш керак.

* – Агар сизлар Python 3дан фойдаланётган бўлсангиз, Python 2ни ўрнатинг. Сабаби мисолнинг барчаси Python 2 билан кўрсатилади, учрашув вақтида Python 3га боғлиқ масалаларни ҳал қилишга ёрдам бера олмаймиз.

Бу Big Data and Data Analysisга бағишланган учрашувларнинг биринчиси. Кейинги учрашувлар шундай аналитик форматда ўтади. Мавзуси биринчи учрашув якунида маълум бўлади.

Учрашув тўлиқ бепул, бироқ сизларга «Клооп» хакер-майдони фойдаланувчилари учун пул бериш таклиф қилинади (бу ўз хоҳишингиз билан қўган ҳиссангиз, қанча пул бериш ҳам ўз эркингиз).

Агар сизлар еб-ичгани бирор нарсаларни олиб келсангиз жуда яхши бўлади, сабаби биз озиқ-овқат беролмаймиз. Хак-тун вақтида бизда икки хона бўлади (хона ва катта кириш жойи), бир дастурлашга, иккинчиси ўтириш учун.

Ёзилиш учун 12 сентябргача қўйидаги формани тўлдиринг. Бизга ўтдикми ёки ўтмадикми деб қўнғироқ қилишнинг кераги йўқ, келаверасиз. Ёзилганингиз ўтганингиз!

Барча саволлар бўйича +996 553 14 17 20 телефони орқали ёки «Фэйсбук»га фикр ёзиб сўранг (биз учрашувларгача изоҳларни кузатиб турамиз).

Тўлдириш учун форма (рус тилидагина)