Қозоғистон интернет провайдерлари Қирғизистон учун интернет-трафикнинг нархини 2-3 баробарга қимматлатди, бу интернет тарифигига ҳам таъсир қилди. Ҳозир абонентлар аввалгидай пулга бир неча тезлиги паст интернетни олишади.
Нима бўлиб кетди?
Қозоғистонлик интернет провайдерлар Қирғизистон учун интернет трафик баҳосини 2-3 марта қимматлатди. Агар Қирғизистон аввал 1 мбит/сония учун 10-20 $ тўласа, ҳозир — 30-50 $ тўлайди.
Ҳозир нима бўлди? Қирғизистонда энди интернет қимматлайдими?
Ҳа ҳам, йўқ ҳам — айрим интернет провайдерларнинг тарифи шу бўйича қолмоқда, бироқ таклиф қилинган пулга тезлиги аввалгидан оз интернет оласизлар.
Масалан, «Хомлайн» провайдерининг эски тарифи бўйича 1000 сомга ҳар ойда kg ҳудудидан ташқари 5дан 15 мбит/сониясига олинган. 1 сентябрдан Қозоғистон томон қимматлатганидан кейин 1000 сомга сизларнинг тезлигинглар 4 мбит/сонияга камаяди.
Бу яна қайси провайдерларга тегишли бўлди?
Кўпчилигига. «Хомлайн», «Акнет», «МаксЛинк», «Мегалайн», «ФастНет» ва «Сайма Телеком» сентябр ойининг бошидан бошлаб, тарифларини ўзгартиришларини билдиришган. Ҳозирча нархлар қимматламаган — айрим провайдерлар тарифни шу бўйича қолдириб, тезлигини чеклашди.
«Кыргызтелеком»нинг сўзларига кўра, уларнинг фойдаланувчилари ўзгаришга учрамайди. «Элкат» одиий фойдаланувчилар учун нарх ўзгармаслигини, корпоратив ҳаридорларга ўзгаради деган ваъдани берган. IP NET нархларни кўтарамиз, бироқ тезликка таъсир қилмайди деб таъкидлади.
Нархлар арзонлайдими?
Аниқлиги номаълум. Агар Қозоғистон провайдерлари қайтадан Қирғизистон учун интернет трафикни аввалги баҳода сота бошласа ёки Қирғизистон учун трафик Қозоғистон билан Россиядан келмай, масалан, Хитойдан ҳам келса, нархлар арзонлаши мумкин.
Масалан, «Кыргызтелеком» муқобил трафикнинг келиши учун Хитойнинг таъминловчиси «Чайна Телеком» билан сўзлашувларни олиб борди, бироқ бу сўзлашувларнинг дастлабки босқичи.
Қозоғистон провайдерлар нархни аввалгига олиб келади деган тахмини бор, бироқ номаълум. Ҳозирча нарҳларнинг кўтарилиш сабабини, Қозоғистон тушунтирмади. Нархларни қимматлаши билан Қозоғистоннинг монополияга қарши органи қизиқиб, текширувни бошлади. Агар бу орган нархнинг ортишига асос йўқ деб айтса, унда нарҳлар арзонлаши мумкин.
Нима учун биз Қозоғистонга тобемиз, муқобил борми?
Қирғизистон фойдаланган интернет трафикнинг 90 фоизи Россиядан Қозоғистон орқали келади, оз қисми Хитойдан. Шунингдек, Россия –қозоқ чегарасида трафик 1 мбит учун 35 центдан сотилади, Қозоғистон Қирғизистонга эса уни ўзининг баҳоси билан сотади (мбит учун 10$ бўлса, ҳозир 30 $).
Хитой трафиги арзон бўлгани билан сифатсиз, бутун Қирғизистонни қамрай олмайди. Қирғизистон учун спутник алоқа қиммат.
Буни қанча одамга алоқаси бор?
Интернетдан Қирғизистонликларнинг 79% фойдаланади, ҳар ойда 1000дан 3000 сомгача маблағ сарфлашади.
Internet Societyнинг 2015 йилнинг ноябридаги ҳисоботи бўйича интернетга халқнинг 20%и қўшилган, бу 1 миллион одамдан ошади. Халқнинг ярми мобил 3G интернетидан фойдаланишади.
Муаллиф: Айдай Иргебаева
Сурат: flickr