Тожикистон ОМОНининг командири ИШИДнинг«ҳарбий раҳбари бўлди». У ким?

1204

Ироқ ОАВ хабарларига кўра, тожикистон полковниги Гулмурод Халимов «Ислом давлатининг» ҳарбий раҳбари бўлиб қолди. У тўғрисида нималар маълум, унга нисбатан қандай санкциялар қабул қилинган?

Гулмурод Халимов — Тожикистон ОМОНининг раҳабри — Сурияга 2015-йилнинг ўртасида қочиб кетган. 2015-йилнинг май ойида «Фурат» медиамарказининг лавҳасида пайдо бўлиб, ИШИД томонига ўтганини ва Тожикистон ҳукуматини «мусулмонларни қоралашда ва басынтууга» айблаган. Халимов ўзининг муҳожир ватандошларини «кофирларни қули» бўлмай «Оллоҳнинг қули» бўлишга чақирган.

У Тожикистога қайтиб келиб, ўлка ҳудудида «халифалик» қуришни ваъда қилди. «Ислом давлатининг» тарафдошлари орасида Аль-Тожик лақаби билан маълум. Халимов аввал ҳалок бўлган «уруш министри» Абу Умар аш-Шишанининг ўрнига келади. Буҳақда ироқлик Аль-Сумария телеканали хабар қилади.

1432784655_1432773469_received_876584172421916__

Халимовнинг юрган жойи тўғрисидаги маълумот учун АҚШ 3 миллион доллар ваъда қилган. У халқаро қидирувга берилиб, Тожикистонда эса унга нисбатан давлатга сотқинлик қилгани учун жиноий иш қўзғалган. Халимов БМТнинг ва АҚШнинг санкциялар рўйҳатига киритилган. Шу билан бирга у АҚШ давлат департаментининг экстремизм ва терроризмга қарши курашиш дастурида 11 йил давомида тренингларга иштирок этган.

Халимов — профессионал снайпер ва Тожикистон ИИМнинг Олий академияси битирувчиси. Тожикистондаги фуқаролар уруши вақтида у миллий гвардияда хизмат қилган. Уруш тугагандан кейин 1997-йили ОМОНга кетган. У бу ерда оддий аскарликдан бошлаган кейин бир неча марта давлат мукофотларининг эгаси бўлган.

Подполковник унвонигача ОМОНга раҳбарлик қилган. ИШИД сафига ўтишдан аввал у хизматдан олиниб, таъқиқланган «Салафия» ҳаракатига алоқаси бор деб айбланган. Бироқ унга қарши ҳеч қандай ҳаракат бўлмаган. Гулмурод ОМОНга қайтибгина қолмасдан унга бошчилик қилган.

Халимовнинг оиласи у билан бирга ИШИДга кўчиб кетган. Собиқ тожик офицерининг аёли Хумайро Мирова фарзандлари билан бирга Халимовнинг ортидан ИШИДнинг назоратидаги ҳудудга кўчиб кетган. Тожикистон божхона хизматининг матбуот маркази раҳбари бўлган Мировага қарши Тожикистонда жиноий иш қўзғалган.

CCEEC56D-B06C-4F02-9922-B9856670CE64_mw1024_mh1024_s__

Халимовнинг қариндошлари уни ИШИДга қўшилганига биринчи ишонишган эмас. Тожикистон полковнигининг яқинлари у иштирокидаги лавҳаларнинг ҳақиқийлигига гумон қилишган. Уларнинг таъкидлашича, Халимов АҚШдан келгандан кейин ўлка ва ўқиш тўғрисида қувонч билан сўзлаб берган. Халимовнинг видео мурожаатидан унинг укаси Назир Халимов гумон қилган. Офицернинг иккинчи укаси Саидмурод Халимов, Юстиция министрлигининг полковниги, акасини Тожикистонга келиб, қонун олдида жавоб беришга чақирган. Халимов ўзининг видео мурожаатида билдиришича, агарда уни туғишганлари унга қарши бўладиган бўлса ва «иймондан қайтса», унда «унинг бошини кесади».

ИШИД — бир қанча ўлкада, уларнинг орасида Қирғизистонда ҳам таъқиқланган экстремистик гуруҳ. «Ислом давлати» Ироқ ва Сурия ҳудудида «халифаликни қуриш бўйича» иш олиб олиб боради. Гуруҳ ўз тутқунларига рақибларига нисбатан шафқатсизлиги билан танилган. Улар оммага кўрсатиш йўли билан оммавий турда одам ўлдиришларни амалга оширган. ИШИДда 500 қирғизистонлик бор.

Муаллиф: Айдай Иргебаева

Сурат: "Фурат"