Ўзбекистон милиционерлари Ўнгартоғдан чиқмаган

816

Бир ҳафта аввал аниқланмаган ҳудудга туширилган етти Ўзбекистон милиционери Ўнгартоғдан чиқмаган. Қўлга олинган тўрт қирғиз инженери ҳам ҳозирча бўшатилмаган.

“Кербен” ретрансляция станциясининг тўрт қирғиз инженерини Ўзбекистоннинг милицияси ушлаб кетгандан бери Ўнгартоғдаги вазият ўзгаришсиз қолмаоқда.

“Ўзбек милицияси тарафидан асоссиз қўлга олинган бизнинг фуқароларимизни олиб келиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бизнинг вакиллар ўзбек тараф билан сўзлашувларни олиб бормаоқда”, — деди Kloop.kgга Чегара хизматининг вакили Сажира Чоколоева.

Ўзбек милицияси 24 августда ушлаб кетган Қирғизистон фуқароларини “қонун бузарлар” деб атаб, ундан сўнг Ўнгартоғнинг ҳудуди Ўзбекистонга тегишли деб эълон қилган.

Чоколоеванинг қўшимча қилишича, етти нафар ўзбек милиционери ҳали ҳам баҳсли ҳудудда қолмоқда—улар Ўнгартоққа бир ҳафта аввал 22 авугстда туширилган.

Чегара хизмати вакилининг айтишича, Ўзбекистон Орто-Токой (Косонсой) сув омборининг ёнидаги милиция постларининг олиб ташланишини талаб қилмоқда. Қирғизистон бўлса мазкур ҳудудда харбийларнинг сонини кўпайтирган.

Ўнгартоғдаги вазият қирғиз парламентининг муҳокама мавзусига айланади — бу маълумот комитет йиғинида ёпиқ турда тингланади.

Баҳсли ҳудудда Қирғизистоннинг ”Кербен” ретрансляция телеминораси жойлашган. Қирғизистоннинг давлат алоқа агентлигининг хабарига кўра у дизел генератори билан жиҳозланган. Агарда электр энергияси ўчириладиган бўлса, станция штат режимида ишни давом эттиради.

Муаллиф: Александра Титова