Отунбаева билан Вақтли ҳукуматнинг собиқ аъзолари Конституцияни 2020 йилга қадар ўзгартирмасликка чақиришди

874

2010 йилнинг апрелида ҳукумат алмашгадан кейин тузилган Вақтли ҳукуматнинг аввалги аъзолари Конституцияга ўзгартириш киргизмасликни президентдан илтимос қилишди. Мурожаат қилганларнинг орасида экс-президент Роза Отунбаева, МХДХнинг собиқ етакчиси Кенешбек Дүйшөоаев ҳамда экс-генпрокурори Азимбек Бекназаров бор.

Вақтли ҳукуматнинг аввалги аъзоларининг мурожаати “Ата Мекен” партиясининг сайтига жойланган. Мазкур партиянинг лидери Омурбек Текебаев бўлса амалдаги Конституциянинг муаллифи бўлиб ҳисобланади.

Мурожаатга, Текебаевдан бошқа, қўл қўйганлар:

  • экс-президент Роза Отунбаева;
  • экс-генпрокурор Азимбек Бекназаров;
  • МХДХнинг собиқ раҳбари Кенешбек Дуйшобаев;
  • Собиқ мудофаа министри Исмаил Исаков;
  • Ҳисоб палатасининг собиқ раҳбари Эльмира Ибраимова;
  • Вақтли ҳукумат аппаратининг собиқ раҳбари Эмильбек Каптагев;
  • ИИМнинг собиқ раҳбари Болотбек Шерниязов.

Вақтли ҳукуматнинг аъзолари Конституцияга тузатишлар киргизиш жараёнларига ҳамда таклиф қилинган ўзгартиришларнинг мазмунига қўшилмайди.

Уларнинг фикрига кўра, ваколат ҳуқуқларини мустаҳкамлаш ҳамда кўпайтириш бўйича таклиф қилинаётган ўзгартиришлар ҳукуматни парламентнинг ва прокуратура органларининг назоратидан чиқариб юборади. Бу ўзи билан биргаликда “ҳукуматнинг жазосиз қолишига” олиб келиши мумкин.

Мурожаат муаллифлари янги Конституцияга киргизилувчи “олий қадриятлар” “мавҳум нуқталарга эга бўлган маънавий-фалсафий тушунчалар” деб ҳисоблашади. Уларга кўра, “олий қадриятлар” “сиёсий вазиятга кўра шарҳланиши” мумкин.

“Бу ўзгаришлар юртимиз фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини жиддий даражада чеклашга йўл очади. Бу тоталитаризмга олиб бориши мумкин. Суд тизими ҳам мустақилликдан ажраб, президент билан ҳукуматга қарам бўлиб қолади. Амалда конституция назорати йўқолади”, — деб ёзилган мурожаатда.

Унда ёзилгани каби, Вақтли ҳукумат 2010 йилдаги Конституциянинг ишлаб чиқилиши учун шаффоф процесс ташкиллаштирган. У Қирғизистон тарихида биринчи марта ҳуқуқий, ҳуқуқ ҳимоялари, гендер жиҳатидан, антикоррупция ҳамда экологик экспертизалардан ўтказилган. Мурожаат муаллифлари таъкидлагани каби, Конституция Венеция комиссиясининг ҳамда бошқа халқаро ташкилотларнинг экспертизаларидан ўтган.

Вақтли ҳукумат — бу  2010 йилдаги инқилобдан кейин ярим йилга ўзларига ижровий ҳукуматнинг функцияларини олган орган. Вақтли ҳукуматнинг етакчиси Роза Отунбаева бўлган. Вақтли ҳукумат Конституцияга ўзгартириш киргизиш ҳамда референдум ўтказиш учун Конституц кенгашмасини уюштирган. Конституция 2010 йилнинг 27 июнида қабул олинган.

2010 йилдаги Конституцияга ўзгартириш киргизишни парламент депутатлари кўтарган.  Фуқаролик жамияти билан ўзгартиришларни 24 августда муҳокама қилиш вақтида хукуматнинг бирорта ҳам вакили ўзгартиришларнинг муаллифи ҳамда ташаббусчиси ким деган саволга жавоб беролмаган. Унда президент аппаратининг етакчиси Фарид Ниязов аппарат Жогорку Кенешга Конституцияга киргизилувчи ўзгартиришларни бир ерга бириктиришга ёрдам берганлигини билдирган.

Фуқаролик жамиятнинг вакиллари ўзгаришларни муҳокама қилишга қарши чиқишган, чунки улар уни “легитимсиз” деб ҳисоблашади.

Юрист Нурбек Токтакунов Конституцияни ўзгартириш посонги тизимига таъсир қилади деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, ўзгаришларни қабул қилиш унда инсон ҳуқуқларини топташга (айниқса ҳуқуқ тартибот органлари тарафидан), диктатуранинг кучайишига ҳамда полиция давлатининг қурилишига олиб келади.

Президент Алмазбек Атамбаев 29 августда Конституцияга ўзгартириш киргизиш бўйича фракция лидерлари билан учрашув ўтказди. Парламент Конституцияга киргизилувчи ўзгартиришларнинг Атамбаев қўллаган варинатини олади.

Муаллиф: Анна Капушенко