Ҳудкуш ўзини Хитой элчихонасида портлатди, уч киши жароҳатланди

795

Бишкекнинг шимоли-ғарбий қисмида 30 августда эрта билан портлаш юз берган. Машина Хитой элчихонасининг дарвозасини бузиб кириб, унинг ҳудудида портлаган. Портлашдан автомобил ҳайдовчиси халок бўлган. Уни кейинчалик ҳукумат ҳудкуш деб атаган. Уч киши жароҳатланган.

Бишкекдаги Хитой элчихонаси ҳудудида портлаш юз бериб бир киши халок бўлди, яна уч киши жароҳатланган. Ҳуқуқ тартибот органларининг хабар қилишича,”Митцубиси Делика” русумидаги автомобил элчихонанинг дарвозасини бузиб кириб, уни ҳудудида портлаган.

“АКИпресс” нашри ҳуқуқ тартибот органларига таяниб хабар қилишича, портлашнинг кучи тротил эквиваленти бўйича 100 килограммни ташкил қилган. 24.kg нашри эса бир қанча маротаба паст бўлган деб ёзади— 6-7 килограмм. Портлаш кучи бўйича ҳозирча аниқ маълумот йўқ.

Шоҳидларнинг айтишича, портлаган машинанинг қисмлари 200 метр масофагача учган.

Вице-премьер-министр Жениш Разаков мазкур воқеани теракт деб, ўлган шахсни эса худкуш деб атади.

ФҲВдан Kloop.kgга билдирилишича, портлашдан жабрланган элчихонанинг уч ходими Қирғизистон фуқаролари бўлган. Бишкекдаги травматология ва ортопедия илмий тадқиқот марказининг бош шифокори Алмаз Кубатбековнинг берган маълумотига кўра жабрланган икки фуқаро 1999 йилда туғилган ва уларнинг соғлиғи стабил.

Соғлиқни сақлаш минстрлигининг консультанти Елена Баялинова Kloop.kg билан бўлган суҳбатида учинчи жабрланган фуқаро бўйича ҳозирча шифокорлар бирор маълумот беришмаганини билдирди.

“Балки унинг жароҳати жиддий эмасдир, балки шунчаки парчалар тегиб, биринчи тиббий ёрдам олгач касалхонага келмагандир. Унинг жароҳатининг даражаси бўйича ҳеч нарса хабар қилинмаган”, — деди у.

Портлашда ўлган ҳайдовчининг шахси хали аниқланмаган. Бироқ “АКИпресс”нинг билдиришича, видео назорат “худкуш”ни машинасининг номерини ёзиб олган— S 9417 Q.

Бишкек бўйича Патрул милиция бошқармасининг вакили Таалай Бугубаев маълумот базасидан давлат номерининг эгасини топиш мумкинлигини Kloop.kgга айтди. Лекин уларга ҳеч ким бундай илтимос билан мурожаат қилмаганини қўшимча қилди.

“Экстремизм ҳамда зўравонлик актлари»

Хитой ташқи ишлар минстрлиги бўлиб ўтган воқеани “экстремизм ҳамда зўравонлик акти” деб атади. Бу ҳақда Американинг CNN телеканали идоранинг вакилига таяниб билдирди.

Шунингдек, Хитой ТИМининг маълумотига кўра, воқеа учун ҳеч ким жавобгарликни олмаган.

Қирғизистон ҳукуматида тезкор йиғин уюштирилиб, вице-премьер-министр Жениш Разаков куч тизимларининг вакиллари билан байрам ҳамда спорт тадбирлари ўтказилувчи вақтларда хавфсизликни таъминлаш масалаларини муҳокама қилди.

Қирғизистон 31 августда мустақиликнинг 25 йиллигини нишонлайди, 3-8 сентябрда Иссиқкўл қирғоқларида Жаҳон кўчманчилар ўйинлари ўтади, 16-17 сентябрда эса Бишкекда МДҲ давлат раҳбарларининг саммити бўлади.

Муаллиф: Александра Титова