Ташаббусчилар Конституцияга киргизилувчи ўзгартиришларни ишлаб чиқишди. Нималар ўзгарди?

855

Конституцияга киргизилувчи ўзгартиришлар устида ишлаган экспертлар қарама-қарши фикрларни пайдо қилаётган ҳужжатни тўлиқлаб чиқишди. Фуқаровий жамият билан ўзгаришларни муҳокама қилгандан кейин матннинг нимаси ўзгарди?

Президент Алмазбек Атамбаев ҳамда парламент фракцияларнинг лидерлари 29 авугстда Конституцияга киргизилувчи ўзгартиришларнинг янги вариантини муҳокама қилишди. Янги вариант таклифларни инобатга олиш билан экспертлар тарафидан ишлаб чиқилган.

Ҳужжатнинг янги варианти “АКИпресс” ахборот агентлиги томонидан эълон қилинган. Унда нималар ўзгарди?

1-модда:”Олий қадриятлар” ҳақидаги норма кириш қисмига айланди

Конституциянинг 1-моддаси ўзгартиришсиз қолдирилди — мазкур модда аввалги вариантда “одоб-аҳлоқ, оила, болалик, она, ота” тушунчалари билан тўлиқланган.

“Олий қадриятлар” ҳақидаги модда мавҳум аниқламалари учун танқид қилинган. Энди бу “қадриятлар” норматив кучга эга эмас, бироқ Конституциянинг руҳини ҳамда халқнинг мафкурасини акс эттирувчи кириш сўзга айланди.

72-модда : Премьер-министр ҳамда унинг биринчи ўринбосарининг депутатлик мандати сақланиб қолади

Аввалги версияда фақатгина биринчи ўринбосарнинг эмас, премьер-министрнинг барча ўринбосарларининг мандатлари сақланиб қолиши керакли таклиф қилинган.

80-модда: Давлат ғазнасининг даромад қисмининг озайишига сабаб бўлувчи қонун лойиҳалари ҳукуматнинг розилиги билан қабул қилинади.

Олдинги таҳрир бўйича ҳукумат давлатнинг даромад қисмини кўпайтиришга олиб келувчи қонун лойиҳасигагина розилик бера олиши таклиф қилинган.

85-модда: Парламент ҳукуматга ишончсизлигини аввалгидек кўпчилик овоз билан билдиради

Ўзгартиришларнинг муаллифлари иқтидордаги ҳукуматга ишончсизлик билдиришдаги депутатларнинг тегишли сонини ўзгартиришсиз қолдиришди — энг камида, 60 дан бир овоз ошиши керак. Бунгача бўлган версияда ишончсизлик овозларнинг учдан бири билан билдирса бўлади деб ёзилган (энг камида 80 депутат).

86-берене: Премьер-министр парламент олдида ҳукуматга ишонч кўрсатиш ҳақида йилига иккидан ошмаган масала қўяди

Ўзгаришларнинг муаллифлари минстрлар кабинетининг раҳбари депутатларга ҳукуматга ишонч кўрсатиш ҳақидаги масалани йилига иккитагача қўя олишини тасдиқлашди.Ҳозирги конституцияда йилига бир мартагина қўя олади.

94-берене: Суд номзодларини яширин тинглаш шарти олиб ташланди

Бироқ Олий Суддаги, Конституция палатасидаги ҳамда маҳаллий судларга “чекловлар” қўйилиши қўшимча қилинди. Қандай чекловлар эканлиги ҳозирча номаълум.

97-модда: Конституция палатаси Жокорку Кенешнинг ҳамда президентнинг аралашувисиз қарор қабул қила олади

Бош қомус палатаси қонуннинг конституцияга тўғри эмаслиги тўғрисида ҳулосалар чиқаради. Унга тарафлар ўзларининг қарши фикрларини айтишлари мумкин.

Қонуннинг конституцияга мос келмаслиги конституция палатасида умумий судларнинг овозларининг учдан икки қисмидан кам бўлмаган овоз билан қабул қилади.

Эски редакцияда қаонуннинг Конституцияга қарши эканлиги тўғрисида конституция палатасининг ҳулосаси парламентга ҳамда президентга юборилар эди.

Агар президент билан парламент конституция палатасининг ҳулосасига қўшилмаса, қонуннинг асосий бош қонунга тўғри келмаслиги тўғрисидаги ҳулоса судлар таркибининг уч қисмининг овози билан қабул олиниши керак. Акс ҳолда бу ҳулоса ўз кучини йўқотади.

Муаллиф: Эльдияр Арикбаев