ИИМнинг “экстремизмга қарши” 10-бўлимининг ходими КМУни ўқитувчиларининг митингида ўзини журналист қилиб кўрсатди. Акциянинг сўнгида у оммавий йиғинларга 15 сентябрга қадар таъқиқ қўйилганини эълон қилиб кетиб қолди.
Жигарранг футболка кийган одам Қирғиз миллий университети ўқитувчиларининг муаллимларни қайта саралашга норозилик билдирган митингида ўзини “журналист” дея таништирган эди.
100га яқин ўқитувчи қатнашган митинг Таълим минстрлигинг биноси яқинида ўтказилаётган бўлган. Уларни минстрга учрашиш учун бинога киргизишган. “Журналист” ҳам мазкур йиғилишда қатнашиб, унинг учдан бир қисмида ухлаб ўтирди. Ўқитувчилар ташқарига чиққандан кейин у ўзининг гувоҳномасини кўрсатиб, экстремизм билан курашувчи ИИМнинг 10-бўлимининг ходими эканини билдирган.
“Бизда Ала-Тоо майдонида митинг, акция, пикет, флэшмоб ва бошқаларни ўтказишни чекловчи Биринчи Май судининг қарори бор. Агар митинг ўтказишни хоҳласанглар, Горький боғида ўтказинглар”, — деди “журналист”-милиционер.
Акциянинг иштирокчилари унда “нимага шу пайтгача журналистман деб ўзингни таништирдинг?” деб сўраганда, у жавоб бермасдан ўз ишлари билан кетиб қолди.
ИИМнинг матбуот хизмати билан материални тайёрлаш вақтида боғлана олмадик.
Видео: Азат Рузиев