Ўзбекистон милиционерлари Унгар-Тоққа вертолёт билан туширилди. Нималар маълум?

903

Қирғизистон- Ўзбекистон чегарасининг Унгар-Тоғ аниқланмаган ҳудудидан етти нафар Ўзбекистон милиция ходимлари бугунги кунгача чиқмаган. Қирғизистон ҳудудидан 13-август куни қўлга олинган Ўзбекистон милиция ходими икки ўлканинг чегарачилари сўзлашувидан кейин қўйиб юборилган.

Қисқача:

— 13-август куни Қирғизистоннинг хуқуқ тартибот органлари Ола-Буқа районидан чегарани ноқонуний кесиб ўтган Ўзбекистон милиция ходимларини қўлга олган;

— 22-август куни Ўзбекистоннинг ИИМнинг етти ходими Қирғизистон -Ўзбекистон чегарасидаги аниқланмаган Унгар-Тоғ ҳудудига туширилган;

— Қирғизистон Унгар-Тоғ ҳудудига қўшимча милиция кучларини жўнатган;

— Қирғизистон томон икки ўлка чегара хизмати вакилларининг учрашувнини ташкиллаштириб, унда томонлар ўз талабларини очиқлашган;

— Ўзбекистон томон талаби бўйича 13-августда чегарани ноқонуний кесиб ўтган Ўзбекистон милиция ходими қўйиб юборилган;

— Ўзбекистон томон бундан ташқари Жалолобод областининг Ола-Буқа районидаги Орто-Токой сув омборининг атрофидаги Қирғизистон милиция постларини олишни талаб қилишмоқда;

— 22-августда туширилган Ўзбекистон милиция ходимлари ҳамон Унгар-Тоғда;

— Ахси районидаги маҳаллий яшовчилар Унгар-Тоғдан Ўзбекистон милиция ходимларини чиқаришни талаб қилиб, митингга чиқишди.

Батафсил:

Чегарани кесиб ўтиш

Қирғизистон версияси

Чегара хизматининг маълумотига кўра, Ўзбекистон милиционери 13-августда Жалолобод вилоятининг Ола-Буқа райони ҳудудидаги чегарани ноқонуний бузиб ўтган.

«Ўзбекистоннинг Наманган район ИИБи ходими Ола-Буқа районининг милиция ходимлари томонидан қўлга олинган. У вақтинча ушлаш жойига қамалиб, факт бўйича жиноий иш қўзғалган», — деб маълум қилди чегара хизматининг ахборот бўлимининг ходими Сажира Чоколева.

Ўзбекистон ОАВларининг версияси

«Спутник» маълумот агентлигининг ўзбек хизмати билдиришича, 13-августда “Скарпион” махсус бўлимининг тўрт нафар харбийси Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги Косонсой сув омборидаги Ўзбекистон милиция пунктига келишган.

Нашрнинг маълумотига кўра, Қирғизистон аскарлари кўп вақтдан бери икки ўлка орасидаги ҳудуд тортишувнинг асоси бўлган Косонсой сув омборидаги объектларга киришга ҳаракат қилишган. «Спутник»нинг журналистлари Қирғизистон ҳарбийлари сув омбори жойлашган ҳудуд Қирғизистонга тегишли деб эълон қилишганини тасдиқлашади.

«Ўтказишдан бош тортишга жавоб қилиб, “Скарпион”нинг ҳарбий ходими Ўзбекистон милиционерларини қўрқитиб, қочишга мажбурлаб, автоматдан ерга ўқ узган […] Унинг сўзларига кўра, “Скарпион”нинг ходимлари милициянинг бир ходимини қўлга олиб, ўзларининг ҳудудларига судраб олиб ўтишган улгиришган», — дейди “Спутник”нинг ўзбек хизмати.

“Озодлик” радиосининг қирғиз хизмати журналистлари Ўзбекистон ҳукуматидан қирғиз харбийлариинг ўқ чиқарганлиги ҳақидаги таҳминини аниқлаштира олмаган.

Милиционерларнинг вертолёт билан туширилиши

Қирғизистон чегара хизматининг маълумоти бўйича 22-августда Ўзбекистон билан  Қирғизистон ўртасидаги баҳсли чегара ҳудудига Ми-8 вертолёти билан Ўзбекистон ИИМнинг етти ходими туширилган. Улар Қирғизистоннинг «Кербен» радиореле станцияси жойлашган Унгар-Тоғ ҳудудига туширилган.

“Озодлик” радиосининг қирғиз хизмати маълумотига кўра, милиционерлар туширилгандан сўнг, Қирғизистон бу ерга қўшимча кучларни юборган.

Сўзлашувлар

Қирғизистон чегарачилари 22-август куни телефон орқали сўзлашувларни олиб бориб, сўнг Ахси районидаги Мамай ҳудудида Ўзбекистон томон билан учрашишни ташкил қилишган. Учрашувга Қирғизистон томондан Ола-Буқа бўйича чегара вакили Бақтибек Жангазиев иштирок этган.

Сажира Чоколоеванинг сўзларига кўра, Қирғизистон томон ўзбекистон милициясининг баҳсли ҳудудга киритилиш сабабларини тушунтиришни ва зудлик билан чиқариб кетишни талаб қилишган.

Ўз навбатида Ўзбекистон томон қўлга олинган милиционерни озод қилиб, Орто-Токой сув омборининг атрофидаги Қирғизистон милиция постларини олишни талаб қилишган.

«Ҳозирча биз ҳеч қандай ҳаракат қилолмаймиз, сабаби икки томонлама маъқуллашувлар асосида баҳсли ҳудудга икки томоннинг ҳам киришга ҳаққи йўқ. Улар бу шартномани бузишди, шу сабабли биз ҳозир сўзлашувлар олиб бориб, бошқа тизимлар билан бундан кейинги олиб борилувчи тадбирларни муҳокама қилмоқдамиз», — деди Қирғизистон чегара хизматининг вакили Сажира Чоколоева.

Бундан ташқари у 22 август куни кечки маҳал Ўзбекистон милиционери қўйиб юборилганини билдириш билан, «бизга маълум бўлишича, Ўзбекистоннинг Наманган вилоят ИИБсининг ходими  суд томонидан белгиланган 20 минг сом маъмурий жазодан кейин қўйиб юборилган» деб қўшимча қилди.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон милицияси ҳамон баҳсли Унгар-Тоғ ҳудудидан чиқмаган.

Маҳаллий яшовчиларнинг митинги

Ахси районининг маркази Кербен шаҳрида юзга яқин шаҳар яшовчилари 23-август куни митинг ўтказиб, унда Унгар-Тоғдаги милиция ходимларини чиқаришни талаб қилишган.

“Озодлик”нинг қирғиз хизматидан билдирилишича, Ахси райони давлат маъмурияти биносининг ёнида йиғилган митингчилар Унгар-Тоғ Қирғизистонга тегишли деб айтишган. Уларнинг олдига район ҳокимининг ўрин босари чиқиб, сўзлашувлар олиб борилаётганини хабар қилган.

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги вазият

Унгар-Тоғ аниқланмаган чегара ҳудудида 2016-йилнинг мартида икки ўлка ўртасида вазият кучайган. Қирғизистон Орто-Токой (Косонсой) сув омборидаги таъмирлаш ишларини олиб бориш учун келган мутахассисларни ўтказмагандан кейин, Ўзбекистон икки бронетранспортёр, икки КаМАЗ ва 40га яқин ҳарбийларини Ахси районидаги Чала-Сарт ҳудудига қўйган.

Қирғизистон ТИМи Ўзбекистон ҳукуматига чегарадаги блокпостларни олишни талаб қилган қаршилик нотасини юборган. Бироқ жавоб бўлмаган. Кейинги куни Қирғизистон чегарага икки бронетранспортёр ва ҳарбийларини жойлаштирган.

Ҳарбий кучлар чегарада 18-мартдан 26-мартгача икки томоннинг чегара хизматларидан ҳарбийларни ва ҳарбий техникаларини чиқриб кетиш тўғрисидаги келишувигача туришган.

Муаллиф: Александра Титова