Бишкек: Аэропортгача бўлган йўлни Кўчманчилар ўйинига қадар битказишни ваъда қилишди

774

Транспорт министрлиги Манас” аэропортини Бишкек шаҳри билан боғловчи трассани Жаҳон кўчманчилар ўйинлари ҳамда МДҲ давлатларининг саммити бошлангунга қадар таъмирлаб битказишни ваъда қилишди. Таъмир ишлари бир йил аввал бошланган.

Транспорт министрлиги мазкур йўл августнинг охирига қадар фойдаланишга берилишини билдирди.

Министрликнинг матбуот котиби Бегайим Канат қизининг айтишича, 30 авугст — йўл таъмири якунланадиган расмий сана. У пудратчи-ширкат келтирган камчиликларни таъмирлаб, йўлнинг бир қисмини фойдаланишга берганлигини тасдиқлади.

Ушбу йўлнинг 24 километрини реконструкциялашга давлат бюджетидан 954 миллион сом сарфланган. .

Йўлни таъмирлаётган “Технотоп” ширкатининг собиқ мудири Евгений Тимошенко Kloop.kgга асфальт тўлиғи билан тўшалиб, йўлнинг бир тарафига тўлиқ белгилар туширилганлигини, иккинчи бўлимига тушириш иши 70 фоизга бажарилганлигини билдирди.

Унинг айтишича, ҳозир трассада йўл белгилар қўйилмоқда ҳамда майда ишлар бажарилмоқда.

“Текширув вақтида премьер-министр айтган камчиликларнинг барини хал қилдик. Йўлнинг шарқий тарафидаги асфальтни ўз ҳисобимиздан алмаштирдик”, — дейди у.

Йўлни реконструкциялаш тўлиқ бир йил олиб борилди. 2015 йилнинг июлида вице-премьер-министр Валерий Диль йўл кейинги йилнинг сентябрига қадар фойдаланишга берилиши кераклигини талаб қилган.

Таъмирлаш ишлари хукумат тарафидан бир неча бора танқидга олинган. Иш бошлангандан кейин ўша вақтдаги премьер-министр Темир Сариев таъмир ишларини тезлаштиришни талаб қилган.

Йўл таъмиридан ҳозирги премьер-министр Сооронбай Жээнбеков ҳам кўнгли тўлмаган. 8 июлда текшириш вақтида Жээнбеков олиб борилган ишларнинг сифатини ночор деб топиб, қайта қилинишини буюрган.  Унга сарфланган маблағни тендердан ютиб олган ширкат бўйнига олган.

Бишкек аҳолиси таъмир вақтида йўл четидаги дарахтларнинг кесилишига ҳамда кўчирилишига норози. Аммо ҳукумат уларни кўчиришни давом эттириб, буни “ўсимликларни асраш” деб изоҳлаган.

Давлатэкотехинспекциянинг ахборот-хизмати дарахтларни қирқиш “қонун доирасида” эканлигини тасдиқлашди.

“Йўлнинг чеккасидаги яроқсиз аҳволдаги дарахтларни қирқиш учун рухсат сўраган икки қишлоқ хукуматинниг хати бор. Умумий 104 қари дарахтни қирқишади. Бари қонун ўлчамида”, — деган давлатэкотехинспекция 24.kg ахборот агентлигига.

Муаллифлар: Анастасия Шевцова, Айзирек Алмазбекова
Сурат: Ҳукуматнинг матбуот хизмати, Сабир Аильчиев