МҲДХ: Биринчи Май район суди биносининг ёнидаги отишмалар  — “экстремистни” қўлга тушириш операцияси

802

Миллий хавфсизлик бўйича давлат хизмати (МҲДХ) 23идан 24 августга ўтар кечаси тезкор бўлимнинг харбийлари “таъқиқланган экстремисттик ташкилот”нинг аъзосини қўлга олганлигини билдирди. Жабрланувчилар йўқ, бўлгани гувоҳлар отишмалардан шикоят қилишди.

МХДХ маълум қилганидек, 23 августдан 24 августга ўтар кечаси уларнинг ходимлари “маҳфий террористик гуруҳнинг лидерини қўлга олиш операциясини” олиб боришган.

Пресс-релизда билидирилишича, қўлга олинган шахснинг ёнидан тўппонча, граната, детонатор шнури, ўқ-дорилар ҳамда “учта уяли алоқа аппарати ҳамда электрон шаклдаги экстремисттик материаллар” топилган. Қайси террор ташкилоти эканлиги аниқлангани йўқ.

ИИМнинг матбуот котиби Эрнис Осмонбаев Kloop.kgга кечаси МХДХ таъқиқланган  экстремисттик ташкилотнинг аъзосини қўлга туширганлигини тасдиқлади.

“МҲДҲ маълумот бермоқда, унинг аниқ ёки аниқ эмаслигини билмайман. Улар бу махсус операция эмас, оддийгина қўлга тушириш дейишмоқда. Ким ушлангани ҳақидаги маълумот бизга қоронғу. Бироқ улар бу таъқиқланган экстремисттик ташкилотнинг аъзоси дейишмоқда. Уни қўлга тушириш вақтида жабрланганлар бўлгани йўқ”, — дейди Осмонбаев.

Туголбай-Ата ҳамда Тинистанов кўчаларининг кесилишидаги отишмалар ҳақида маълумот 23 август тунда келиб тушган. Воқеанинг гувоҳи  Анастасиянинг айтишича, операция вақтида бир киши қўлга туширилган.

“Бизга бунга аралашмасликни буюришди, чунки махсус харбийлар ишлаётган экан.  Бизга буни оддий фуқаровий кийим кийган одамлар айтишди. Бироқ ундан кейин милициянинг махсус бўлинма харбийлари пайдо бўлишди” , — деган у.

Муаллиф: Алина Пак