Биринчи Май район суди биносининг яқинида отишма: ИИМ “жиноятчиларни қўлга олиш харакатида” эканини хабар қилди

802

Махсус бўлинма Туголбай-Ата ҳамда Тинистанов кўчаларининг кесилишида “жиноятчиларни қўлга олиш” бўйича операция олиб борилмоқда. Гувоҳлар отишма бўлди деб билдирмоқда, милиция уни “жиноятчиларни ушлаш” деб изоҳлашмоқда.

Ўқ отишма бўлганлиги ҳақида маълумот 23 августда 23:40да тушган. Гувоҳ Анастасиянинг айтишича, Туголбай-Ата ҳамда Тинистанов кўчаларининг кесилишидаги кўп қаватли уйнинг ховлисида одамга ўқ отилгани таҳмин қилинмоқда. Аммо инсон ўлими ҳақида маълумот ҳозирча ҳеч қандай расмий тасдиқ бўлмади.

“Бизда аниқ кимнидир отилди , одамлар майит бўлиши мумкин бўлган ерларни текшириб чиқишмоқда. Буёқдан яхши кўринаяпти, дарахтлар тўсиб қолди. Бизга буёққа аралашмаслигимизни буюришди, чунки махсус хизматлар ишлаяпти экан. Булар ҳақида бизга фуқаро кийимидаги одамлар айтишди, шундан кейин ОМОНчилар пайдо бўлди”, — дейди у.

Анастасия махсус бўлинма ходимлари қўлга олинган шахсни кўп қаватли уйнинг кириш йўлагига олиб кирганлигини, бироқ унинг ховлида ётган одам эканлигини ёки бошқа яна бири эканлиги номаълумлигини қўшимча қилди.

Унинг айтишича, у милицияга қўнғироқ қилган, бироқ у ердан махсус операция ҳақида ҳеч нарса билмаслиги маълум қилишган. Ҳуқуқ тартибот органлари вакилларининг бири ҳам воқеа тўғрисида тушунтириб бера олишмаган ва “жуда қўпол муомала қилишган”.

“Бари биз отишмани эшитиб, деразадан қараганимиздан бошланди. Бу ерда10-15га яқин одам бўлган.  Улар номаълум объектнинг ёнида тўпланиб туришган. Биз суриштиришни бошлаганимизда улар бу бизнинг ишимиз эмаслигини айтишди”, — дейди Анастасия.

Унинг айтишича, кундизиёқ Туголбай-Ата кўчасидаги кўприкда махсус бўлинманинг автобуси турган. Бироқ бу районда август ойида тез-тез харбий машғулотлар ўтказиб турилганидан эътибор берилмаган.

Kloop.kgга район милициясининг навбатчи бўлими Биринчи Май судининг ҳудудида  “Альфа”нинг махсус операцияси ўтаётганлигини тасдиқлашган.  Навбатчи “жиноятчиларни қўлга олишмоқда” деб жавоб қайтарган.

Миллий хавфсизлик комитетининг маълумот котиби Рахат Сулайманов жиноятчини қўлга олиш ҳақида маълумоти йўқлигини, эртага қайта қўнғироқ қилиб кўришимизни илтимос қилди.

ИИМнинг матбуот хизматининг вакили Эрнис Осмонбаев Kloop.kgга махсус операция уларнинг идораси орқали амалга оширилмаганини, шунинг учун жиноятчиларни қўлга олиш тўғрисида эрта билан билинишини айтишди.

Шунингдек, у операция вақтида кимнингдир ўлдирилиши ҳақидаги маълумотни тасдиқлай олмайди. Унинг айтишича, бу маълумот хали “хом”.

Муаллиф: Эльдияр Арикбаев

Гувоҳ жўнатган сурат