Қирғизистоннинг ҳамда Қозоғистоннинг тўрт фуқароси Қозоғистон ҳудудида террор ҳужумини уюштиришни режалаштиришда айбланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Қозоғистоннинг махсус хизматлари билдирди. Қирғизистон ташқи ишлар минстрлиги ҳозирда вазиятни ўрганмоқда.
Қозоғистоннинг Миллий хавфсизлик комитетининг маълумот хизмати тўрт қирғизистонлик билан қозоғистонлик фуқаро 18 августда Олмаота шаҳрида қўлга олинганини билдирган. Махсус хизматларнинг ахбороти бўйича улар радикал гуруҳ аъзолари бўлган.
“Қўлга олинганларнинг яшаган ерларидан ҳамда махсус тайёрланган яширин омборлардан […] портловчи ясаш учун компоненлар, диний-экстремисттик материаллар топилди”, — дейилади маълумотда.
Комитет бундан ташқари қўлга олинганларни қозоқ полициясига, харбий қисмларига ҳамда махсус хизматларнинг бўлимларига, шунингдек “ахоли кўп тўпланган ерларда” хужум амалга оширишни режалаштирганликларини билдирди.
Қозоғистоннинг махус хизматлари Қирғизистоннинг қанча фуқароси қўлга олинганини аниқлаштиргани йўқ.
Kloop.kgга министрликнинг маълумот хизмати “ТИМ Қозоғистонга сўров жўнатди. Ҳозир жавоб кутаяпмиз. Қозоғистон олис давлат, қачон жавоб бўлади, билмаймиз” деб жавоб берди.
Жорий йилнинг июнь ҳамда июль ойларида Қозоғистонда икки хужум бўлган. 5 июнда қозоқ хукумати “диний радикал гуруҳлар” деб атаган номаълум шихслар миллий Гвардиянинг харбий бўлимига хужум уюштириб, икки қурол дўконини тўнашган.Хужумнинг оқибатида олти киши халок бўлиб (ўлганлар орасида уч ҳужумчилар ҳам бўлган), 10 киши жароҳатланган.
Июлнинг ўртасида Олматида бўлиб ўтган отишмада беш киши халок бўлиб, уларнинг учтаси полиция вакили бўлган. Яна етти киши жароҳатлаган.
Олмали районининг ички ишлар бошқармасига 18 июлнинг тонгида қуролли ҳужум бўлган. Айни вақтда Николь соборининг ҳудудида қуролли шахс тартибсиз ўқ очган. Бир оздан кейин йўл харакат патрул милициясига хужум қилинган.
Ҳуқуқ тартибот органлари Қозоғистон пойтахти Остонанинг ҳимоясини кучайтиришди. Қозоғистон президенти Нурсултан Назарбаев бу воқеаларга теракт деб баҳо берган.
Муаллиф: Айзирек Алмазбекова
Иллюстратив сурат