"Дивандаги генераллар", "қуруқ ватанпарварлар" ва мотивация ҳақида. "Спикер" лойиҳасидаги ёшларнинг монологи

832

 BOOM Studio ижодий студияси томонидан “Спикер” теле лойиҳаси уюштирилган.  Унда эркин мавзудаги монолог ижроси учун иштирокчиларга бир дақиқа вақт берилган.

“Спикер” лойиҳасининг иштирокчилари эркин мавзудаги монолог сифати ҳамда мазмуни жиҳатидан ўзаро куч синашишади. Бош совринга — 15 минг сом ва Боорсок TV каналида шаҳсий дастурини очиш имконияти.

Монологнинг мавзулари турлича: итларни отиб ўлдиришдан оила қуришга қадар. Қатнашувчиларнинг энг қизиқарли монологлари Kloop.kgнинг танловида.

Канат, бир дақиқанинг аҳамияти ҳақида:

— Биз сизлар билан вақтга у қадар аҳамият бермаймиз. Бир дақиқа миллион, миллиард воқеаларни ўз ичига олиши мумкин. Бу вақт мобайнида ёруғ дунёга 250 янги ҳаёт келиши эҳтимол, бироқ, афсуски уларнинг 115 нафари қашшоқликда, 107 кииши ўлимга дуч келади, яна қанча минги қуролли низолар орасида юради.

Биз сизлар билан бир дақиқада бутунлай халқ тақдирини ўзгартирувчи қарорлар қабул қилиниши мумкинлигини англолмаяпмиз. Дақиқалар орасида шаҳарларни йўқ қилиш учун бир тугмани босиб қўйиш етарли. Ҳар дақиқа сайин биз технологик тараққиётга яқинлашиб, айни вақтда экологик йўқотишларга бир қадам яқин бўлиб бормоқдамиз.

Бугунги бир дақиқа менинг тақдиримни ўзгартириш мумкин. Менга ўз лойиҳамни ишга оширишга имкон беради. Бироқ энг муҳими, бу дақиқа сизларни ҳаётнинг ҳар бир сонияси муҳим ва қимматли эканлигини ўйлантиришга туртки беради.

Дастан, мотивация муаммолари ҳақида:

— Сизнинг муваффақиятли бўлгингиз келадими? агар сиз “ҳа” десангиз, бу қувончли, агар “йўқ” деган жавоб берсангиз, бу жуда қайғули. Бир камчилик бор — ҳаммамиз омадли бўлишни истаймиз. Бироқ ҳеч ким, ҳеч нарса қилмайди. Нимага? Мантиқ қани?

Биласизлар, инсонлар икки турга бўлинади. Бири юмшоқроқ айтганда тушкунликка тушганлар, иккинчиси яшашни истаганлар. Сизнинг жавобингиз қандай бўлади? Сиз “Албатта, мен муваффақиятли бўлишни истайман” дедингиз.  Ёки “Жин урсин, мен муваффақиятли бўлишни истайман!” дедингиз. Фарқини сездингизми? Авантюризмнинг қаерда эканини? Интрига каерда? Романтика қаерда эканини? Сиз орзу қилган ҳаёт қаерда эканини?

Сиз узунмисиз, паканамисиз, семизмисиз, ориқмисиз— бунинг бари аҳамиятсиз. Асосийси — сиз ўзингизни ўзгартиришингиз керак, муҳитингизни ўзгартиришингиз керак. Келинглар, харакат бошлаб, дунёни ўзгартирамиз!

Чингиз, “қуруқ ватанпарварлик” ҳақида:

— Мен ўз Ватанимни яхши кўраман. Аммо ватандошларимни ёқтирмайман. Айниқса, қуруқ ватанпарварлик баҳонаси билан ватанга бўлган муҳаббатнинг ўлчовини давлат тилини билиш билан ўлчаганларни, билмаган фуқароларни манқурт ва миллатни уят қилганлар деб атовчиларни.

Уларнинг гаплари жуда таъсирли бўлса ҳам, бу уларнинг ўзларида бўлган ягона яхши сифатни кўргазишнинг муваффақиятсиз харакати. Чунки, ўзимиз гувоҳ бўлаётгандек, ўз тилида бурро гапиришдан бошқа улар томонидан кўзга кўринарли бирор харакат пайқалмайди.

Дўстларим, уларга эътибор қилмнг, Қирғизистон тарихида кўриниб турибдики, бош миллат вакиллари ёки она тилини билмаган қирғизлар ҳам жамиятимизнинг ривожига ўз ҳиссаларини қўшганлар бор. Улар ўзининг муҳаббатини маданият, спорт, бизнес орқали қилган ишига ва юртига ўзини фидо айлаб билдириб келишади.

Олег, “диван генераллари” ҳақида:

— Ўтганда бир газетанинг қирғиз тилли журналисти ёзган мақолани ўқидим. Унда у бизнинг жамиятдаги вазият ҳақида, ҳукуматдаги аҳвол тўғрисида жуда кучли гапларни айтган. У ҳукумат вакилларини ўткирланмаган пичоқ деган эпитет билан атайди. Биз у муаллифни яхши биламиз...

Бир томондан мен уни тушунаман, қўллайман, унинг давлат аҳволи ҳақида айтганлари тўғри.  Чиндан ҳам агар биз яхшилаб назар ташласак бизнинг мактаблар, университетлар, бизнинг хавфсизлик, милиция, тиббиёт тармоғи — буларни бари чуқур, ўта чуқур ўрага тушгандек. Бу одамлар пора олишга мажбур, биз уларни танқид қиламиз, бошқа томондан олиб қарасанг эса, уларни шу аҳволга олиб келган айбдор — ҳукумат вакиллари.

Аммо, асосийси, диван генерали бўлганга нима етсин, ўтириб олиб: “Сен ёмон, наригининг қўлидан ҳеч нарса келмайди, булар ўғри” деяверсанг. Бунинг бари бизнинг эмоциялар, ҳақиқатда бари ўзингдан бошланади! Майда-чуйдалардан бошла — эрта тур, ишга бўлган муомалангни ўзгартир, ўз яқинларингдан бошла, атроф -муҳитга муомалани ўзгартиришни тарғиб қил, шунда муҳитнинг ўзгарганини пайқайсан.

Азирет, “элдин балдары” ҳақида:

— Дўстлар, ота-онангларни қадрига етинглар, бироқ ота-оналар ҳам ўз навбатида болаларини бошқаларга солиштирмай қадрлаши керак.  Мен #элдин_балдаризм ҳақида айтмоқдаман. “Элдин балдары” —бу сени доимо “элдин балдары” деб аталган қандайдир афсонавий маҳлуқ билан солиштирув.

Бу борадаги менинг шахсий фикрим, агар капалак бўлсанг, унда капалак қобилиятини ривожлантир, бошқаларга капалак эканлигингда зўр эканингни исботла, ўзингни фил билан солиштирма. Фил бу — фил, капалак эса— капалак! Сен ўз ишингнинг устасисан. “Одамларнинг боласини” унут, ўз мақсадингга ет — бу ота-оналарга эслатма.

Билмадим, бу авлод вакилларининг барига тегишил шекилли, чунки менинг барча дўстларим шундай вазиятга дуч келган. Шунинг учун бу муаммони хал қилиш керак, бизнинг авлод бундай бўлмайди деб умид қиламан.

Тадбир ташкилотчиларидан бири Олег Паньшин Kloop.kgга берган интервьюсида мазкур лойиҳанинг ғояси 2015 йилдан бери ўйлаб келинганини айтди. Унинг таги японларнинг кўнгил очар “Печа-Куча” лойиҳасига бориб тақалади.Унда иштирокчиларга бир дақиқа вақт бўлиниб, бу вақт давомида спикер қандайдир бир муаммоли масала тўғрисида айтиб бериши шарт қилинади.

BOOM Studio учун бу телевизион форматда тайёрланган илк катта лойиҳа. Унинг иштирокчилари ва томошабинлар талабларига қарамай, ташкилотчилар лойиҳанинг кейинги йили такрорланишини ваъда қилишмади.

Видео ва матн муаллиф : Айзирек Алмазбекова
Сурат: BOOM Studio