Қирғизистон Рио-2016да: Андреева марафонда ғалаба маррасига 59чи бўлиб келди

821

 Қирғизистонлик спортчи Юлия Андреева 42 километр классик югуриш мусобқасини  59чи бўлиб якунлади. Марафонга жами 156 спортчи иштирок этган, уларнинг ичидан уч нафари қирғизистонлик.

Қирғизистонлик Юлия Андреева марафонда 59-ўринни эгаллади.

42 километр 195 метр масофадаги бу курашга 156 спортчи қатнашган, унинг ичида уч қирғизистонлик ҳам бор. Улар: Юлия Андреева, Мария Коробицкая ҳамда Виктория Полюдина.

Риодаги ўйин учинчиси бўлиб ҳисобланган Андреева, 2 соат 40 давиқа 34 сония натижасини кўрсата олди.

Мусобақа бошида шошилмаган спортчи 108-ўринда келаётган эди. Сўнгида тезлигини ошириб, 90-бўлишга эришди. Шундан кейин яна тезлашиб, ғалаба маррасида 59-ўринни эгаллай олди.

Виктория Полюдина 2 соат 41 дақиқаю 37 сония натижаси билан 62чи бўлиб келди. Мария Коробицкая, натижа рейтингида 94 ўринни эгаллаб, 2 соат 47 дақиқа 53 сония вақтини ўрнатди.

Олтин совринни кениялик спортчи Джемина Сумсон эгаллаб, унинг вақти — 2 саат 24 дақиқа 4 сонияни тузди. Ғолибдан 9 сонияга ортда қолган бахрайнлик Юнис Кирва 2-ўринни олди, 3-ўрин 2 соат 24 дақиқаю 30 сония муддатни кўрсатган эфиопиялик Маре Дибабага топширилди.

GzrWlZF2

Муаллиф: Каминат Имирханова