Нью-Йорк: Кеннади ҳаво майдонида отишма бўлганини полиция тасдиқламади

848

Полиция Нью-Йоркнинг Кеннади аэропортида отишма бўлгани ҳақидаги хабарни тасдиқламади. Отишма бўлгани тўғрисидаги хабар сабаб аэропортда икки терминал эвакуация қилиниб, аксарият рейслар кечиктирилган эди.

Associated Press агентлигининг билдиришича, полиция аэропортдан қурол –яроқларни ҳам, ўқларни ҳам, отишманинг бошқа асоратларини ҳам топишмаган.

Халқаро Джон Фитцжеральд Кеннади (JFK) аэропортининг саккизинчи терминалидан эшитилгани айтилган отишма тўғрисидаги хабарни полиция маҳаллий вақт билан кечки соат тўққиз яримда (Бишкек вақти билан эрта биланги етти яримда) олган. Саккизинчи терминал эвакуация қилиниб, полиция уни текшира бошлаган.

Кейин полиция ходимларига кимдир биров отишманинг биринчи терминалдан эшитганини айтган — полиция бу теримнални ҳам ёпган.

Мутахассислар ҳаво бекатини текшириб чиқиб, ҳозирда отишма бўлганини исботловчи белигаларни топмаганини хабар қилмоқда.

Аэропортда текширув олиб борилган икки соат мобайнида рейслар қабул қилинмаган. Гувоҳларнинг билдиришича, кўплаган учиш рейслари ҳам ушланиб қолган.

Муаллиф: Алтинай Козубекова