Рио-2016нинг бешинчи куни: Ўғирлик, жароҳат ва ғалати ирим

796

Россиялик сузувчининг тўналиши, арман оғир атлетикачисини жароҳат олиши ва сузувчининг лол қолдирувчи ирими. Kloop.kg Олимпиаданинг бешинчи кунидаги қизиқарли воқеаларни тўплади.

Медаллар ҳисобида Америка Қўшма Штатлари биринчиликни йўқотмади, Хитой иккинчи, учинчи ўринга эса Япония чиқди.

000

Рио-де-Жанейрода рус сузувчиси Евгений Коротишкин тўналди  Лондондаги Олимпиаданинг кумуш медали соҳиби Евгений Коротишкин уни Рио-де-Жанейрода икки номаълум шахс тўнаганини айтди.

“Бугун тушлик қилиш учун Ипанема пляжига районида жойлашган Astor ресторанига кетаётган вақтимда менга қуролланган икки номаълум киши ҳужум қилди. Мен яраланмадим, сабаби муаммони тинч йўл билан ҳал қилдик. Уларнинг менга келажак авлод учун айтиб берган қизиқарли воқеаси учун мен ҳамёнимда борини бердим. Унчали қиммат бўлмаган, бироқ суқланувчи”, — деб ёзган спортчи ўзининг инстаграмида.

Бундай воқеа Риода биринчи марта бўлиши эмас. 5-август куни россиялик мухлисларнинг уйи тўналган, 9-август куни эса, белгиялик дзюдочига нисбатан ҳужум бўлган.

a6f1e3d5ba32e2ea5c61b1b362e7c2be__980x

Арман оғир атлетикачиси оғир жароҳат олди. Арманистонлик оғир атлетикачиси Андраник Карапетян Риодаги Олимпиадада жароҳат олганларнинг қаторини тўлдирди. 195 килограммни силтаб кўтаришда 20 ёшдаги спортчи оғирликни кўтара олмай, унинг чап билаги қайрилиб кетган. У мусобақа майдонидан шифокорлар ёрдами билан чиқиб кетган.

Карапетян ўзининг оғирлик категорияси бўйича олимпиада мусобақасининг биринчиларидан бири эди.

1908943-40174628-1600-900

Ўзининг ҳар бир мусобақасида канадалик сузувчи отасига ўрта бармоғини кўрсатади. Канадалик сузувчи ўзининг қизиқ ирими билан мухлисларини лол қолдирди. Сузиш соҳасини танлаган вақтда Санто Кондорелли мускулли бўлса ҳам, ориқ, паст бўйли бўлган. Шу сабабли уни гном деб аташган.

«У рақиблари олдида хаяжонланиб турган. Қўрқув туйғуси унинг кўрсаткичларига катта таъсир кўрсатган», — деди унинг отаси Иосиф Кондорелли.

Бундай руҳий тўсқинлик фарзандининг мусобақасида салбий таъсир қилишини сезган отаси уни ўзига келтиришни кутилмаган қарорини топган.

«Мен биринчи марта унга залда ҳеч ким йўқ деб тасаввур қилиб, сузишни таклиф қилганман. Таъсирли сўзлардан фойдаланиб, кейин бир-биримизга ўрта бармоғимизни кўрсатдик. Шунда у ғолиб бўлган. Шундан сўнг биз уни ирим қилиб олганмиз. Кейинчалик у бирин-кетин ғолибликка эриша бошлади», — деб ёзади Кондореллига иқтибос юилан Канада олимпиада қўмитаси.

Бу эса матбуот вакилларининг норозилигига сабаб бўлди, айниқса жонли эфир олиб борганларнинг. Сабаби ҳар сафар спортчи кўрсатган “ўрта қўли” отасига эканлигини ва ўзи учун ижобий таъсир кўрсатишини тушунтириши керак эди.

Olymp12

Муаллиф: Каминат Имирханова