"Иззат — бизнинг фахримиз". Олимпиада бронза медалининг соҳиби Қирғизистонда қандай қарши олинди

790

Рио олимпиадасида бронза медалини қўлга киритган Иззат Артиқовни Бишкекда гулдурос қарсаклар ҳамда “Иззат — бизнинг фахримиз” деб ёзилган шиорлар билан кутиб олишди. Артиқов ҳозирча Рио-2016да ғалабага эришган ягона қирғизистонлик.

http://

Артиқов Қирғизистонга 12 августда эрталаб учиб келди— уни торт, гулдурос қарсаклар, мухлисларнинг қўллаб қувватлаш мақсадидаги қийқириқлари билан кутиб олинди. У Рио-де-Жанейродаги Олимпиадада ғалабага эришган ёлғиз қирғизистонлик.

Izzat-Artykov-1

Спортчи 69 килограмм вазнда мусобақага чиққан. Силтаб кўтаришда қирғизистонлик жами 339 килограмм натижавий оғирлик билан учинчи ўринни эгаллаган.  Иззатнинг муваффақияти қирғиз спорти тарихида  — тўртинчи ҳамда оғир атлетикада— биринчи ғалаба бўлиб ҳисобланади.

Илк уч мукофотни Қирғизистоннинг терма жамоаси 2008 йили бўлган Пекин Олимпиадасида олган.  Унда грек-рим курашчилари Канатбек Бегалиев билан Руслан Тумўнбаев давлатга кумуш ҳамда бронза медал олиб келишган. Биринчи олимпиада медалининг эгаси дзюдочи Айдин Смагулов. Спортчи 2000-йили Сиднейдаги мусобақада бронзага лойиқ топилган.

Мукофоти учун Артиковга 3,5 миллион сом топширилади, унга қўшимча Миллий олимпиада комитети тарафидан квартира ҳамда автомобил берилади. Шу билан бирга спортчи ойига 15 минг сом миқдорида доимий стипендиянинг эгаси бўлади.

Муаллиф: Эльдияр Арикбаев

Сурат манбаси: Манас аэропортининг Фэйсбук”даги саҳифасидан олинди