Видео: Атамбаевни “тряпка” деган одам қамоққа олинди

869

Ижимоий тармоқларга юкланган видеодаги шаҳсни милиция ходимлари қўлга олишди. Видеодаги шахс қария аёлни ҳақоратлаб, президентни “тряпка” деб атаган. У жарима тўлаб, жамоат ишларига жалб қилиниб ёки икки йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Ички ишлар министрлигининг матбуот хизматидан Kloop.kgга билдирилишича, улар кўчмас мулк сабабли ёши катта аёл билан жанжаллашаётган видеолавҳанинг қаҳрамонини топишган. У мото-мактабнинг эгаси Расул Алимов бўлиб чиққан.

ИИМнинг  матбуот марказининг ходими Анна Жукова Kloop.kgга берган интервьюсида Алимовни Бишкек милициясининг ходимлари қўлга олиб, унга нисбатан жиноий иш қўзғалганини айтди. Алимов вақтинчалик қамоқда терговлар ниҳоясига етгунга қадар сақланади.

“Ҳозирда 234-модданинг иккинчи банди бўйича жиноий иш қўзғалди — бу қарияларни ҳақоратлаб безорилик қилиш. У ҳурмат-иззат ёшига етиб қолган аёл билан уришган, шу сабабдан жиноятнинг ушбу даражаси берилди”, — деди у.

Алимов ўзи “Кабарлар” ахборот агентлигига юз берган ҳодисадан пушаймон эканини айтган.

“Мен кечирим сўрайман, ўша вақтда жуда ғазабланиб аёлга қийқириб, давлат раҳбарига нисбатан одобсиз сўз айтиб қўйдим”, — деган у.

Жиноят кодексига кўра Алимов жарима тўлаб, жамоат ишларига жалб қилиниб ёки икки йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Алимов иштирокидаги видео “Кабарлар” ахборот агентлиги тарафидан 10 августда эълон қилинган. Лавҳада у аёлга таҳдид қилиб, президент алмазбек Атамбаевни “тряпка” деб атаган.

“Сизларни ўлдириб ўтирмайман, ўзинглар ўлиб қоласизлар […] Уч кундан кейин  Чон-Арикда бўлиб қоласизлар”, — деган у. Икки куннинг ичида мазкур видео YouTube сервисида 11 минг марта кўрилган.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат Расул Алимовнинг “Фэйсбук”даги шаҳсий саҳифасидан олинди