Рио-2016: Дзюдочи Краковецкий соврин олиш имкониятини бой берди

877

Қирғизистонлик Юрий Краковецкий олимпиада мусобақанинг юпанч ярим финалида мағлуб бўлиб, бронза медали олиш имкониятидан маҳрум бўлди.

100 килограммдан ошиқ вазнда мусобақага чиққан Краковецкий, юпанч ярим финалида кубалик Алекс Гарсия Мендосдан енгилиб қолди.

Мусобақанинг аввалги икки дақиқасида кураш тенг натижа билан ўтди. Бироқ бу вақтда Краковецкийнинг ҳисобида бир огоҳлантириш бор бўлган — агар мусобақининг натижаси дуранг бўлиб қолса, фойда Мендос ҳисобига ўтишини билдирган.

Айни вазиятда қирғизистонлик таваккал қилишга уринган. Аммо унинг харакати мағлубиятига сабаб бўлди. Спортчи Мендосга қарши усул қўланаман деб, ўзи татамига чалқанча йиқилган. Натижада кубалик дзюдочи бронза медали учун мусобақага имкониятни қўлга киритди.

 

Краковецкий билан бўлган мусобақадан кейин Мендос изроиллик спортчи Ор Сассон билан учрашиб, енгилиб қолди.

Краковецкий Риодан совринсиз кетди. Бироқ 23 ёшдаги спортчи дзюдо бўйича олимпиада ўйинида ўз ўлкаси учун энг юқори кўрсатгичга ета олган. Бунга қадар бирорта ҳам қирғиз дзюдочи финалнинг тўртинчи қисмига етолмаган.

Мендос билан бўлган мусобақа финалнинг тўртинчи қисмида енгилганлар учун юпанч босқичида ўтказилган. Унга қатнашганлар бронза медали учунгина курашади.

Олтин ва кумуш соврин олиш имкониятидан Краковецкий ўша куннинг ўзида ўтган ўзбекистонлик дзюдочи Абдулла Тангриев билан бўлган курашда енгилиб ажраган.

Қирғиз дзюдочиси учун бу иккинчи Олимпиада. Бунгача Лондондаги Олимпиадада спортчи биринчи раунддаёқ мусобақадан чиққан.

Муаллиф: Каминат Имирханова