Қирғизистон Рио-2016да: Маслова югуриш мусобақаси бўйича миллий рекордни ўрнатди

796

Қирғизистонлик енгил атлетикачи Дарья Маслова 10 километр олимпиада мусобқасида ғалаба маррасига 19чи бўлиб келиб, бу масофадаги мусобақа бўйича Қирғизистоннинг рекордини қўйди. Олтин совринни эфиопиялик Алмаз Айана эгаллади. У янги дунё рекордини ўрнатди.   

Мусобақага 37 спортчи қатнашган. Риодаги Олимпиадада қирғизистонлик энг ёш спортчи Маслова бу оралиқдаги мусобақа бўйича ўлканинг тарихида энг тез вақтни олдинги бўлиб кўрсатди  — 31 дақиқа 36,9 сония.

Бундан ташқари, Маслова 10 километр масофадаги мусобақага қатнашган биринчи қирғизистонлик спортчи бўлди. Бунгача унинг катта муваффақияти қатори, 2016 йилдаги Осиё чемпионатида қўлга киритган бронза соврини маълум. Спортчи мазкур ғалабага 5 километрлик пойгада кўрсатган муваффақияти учун лойиқ топилган.

21 ёшдаги Пристань-Пржевальскнинг турғуни мусобақанинг ғолиби, эфиопиялик Алмаз Айанадан 2 дақиқа 19 сонияга кеч қолган .

Ғолиблар учлигини Африка минтақасининг спортчилари эгаллади: ғалаба маррасига иккинчи бўлиб Вивиан Черуйо келиб, бронза медалини эса эфиопиялик яна бир спортчи — Тирунеш Дибаба эгаллади.

Айананинг янги дунё рекорди 29 дақиқа 17,45 сонияни тузди. Бу унгача бўлган рекорддан 14 сония олдида.

NWvhzm2G

Муаллиф: Каминат Имирханова