Бишкек: Тез ёрдам шифокорларининг воқеага изоҳ беришига таъқиқ қўйишди

753

Бишкек шаҳар ички ишлар бошқармаси тез ёрдам шифокорларига оммавий ахборот воситаларига изоҳ беришни таъқиқлади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш департаментининг директор ўринбосари билдирди.    

Бишкек милицияси Соғлиқни сақлаш департаментига уларнинг оммавий ахборот воситаларига шарҳ беришни тўхтатишни илтимос қилган мактубини жўнатган. Илтимос “кучли дезинформация”нинг пайдо бўлиши билан изоҳланган.

Департаментнинг директор ўринбосари Тилек Жантайбеков ИИБнинг хати 10 августда келганини Kloop.kgга айтди.

“[ИИБ] охирги вақтларда ОАВда Бишкек шаҳридаги жиноий вазият ҳақидаги мақолалар 103 тез ёрдам станциясидан олинган маълумотларнинг кўрсатмаси билан эълон қилинмоқда. Бундай вазият ўлдириш, зўрлаш ҳамда оғир жароҳат бериш каби жиноий ишларни тергов қилишда тўсқинлик яратмоқда”, — деди Жантайбеков.

Унинг айтишича, таъқиқ Жиноят ва жазо кодексининг 19-моддасига асосланган  — у “ишни ҳар томонлама, тўлиқ ҳамда холис ўрганиш”.

“Масалан, сўнги воқеа. Унда барча ОАВлар дўконда осилиб ўлган қиз ҳақида ёзилган. Ўрганилишича у зўрланиб, кейин осилган. Шифокорлар уни ўз жонига қасд қилган деб айтишган” , — деди департаментнинг вакили.

“Прецедент” ҳамкорлик гуруҳининг юристи  Жибек Кенжебекова ОАВнинг 19-моддаси билан ахборот беришни таъқиқлашни асослаш қийин эканини таъкидлади. Унинг айтишича, бундай вазиятга 245-модда мос келади — “шифокорлик сирини эълон қилиш”.

“Шифокорлик сири  — тиббиётдаги ҳуқуқ тушунчасининг айнан ўзи. У тиббиёт тармоғининг вакилларига беморнинг соғлиқ вазиятини, ташҳисини, текширувнинг натижаларини ҳамда тиббий ёрдам олишга мурожаат қилиш фактини эълон қилишни таъқиқлайди”, — деди юрист.

Бишкек шаҳар ИИБдан изоҳ олиш имкони бўлмади.

Муаллиф: Марат Абдикаликов