“Тико” ва “Матиз” — Ўшнинг рамзларидан бирига айланган кам ҳаржли ихчам автомобиллар

1024

Жанубий пойтахт таниш бўлмаган бир меҳмон келса Ўшнинг автомобил харакатиинг деярлик учдан бирини, йирик жип ҳамда седанларнинг орасида чаққон манёвр қилган, ихчам кам харжли машиналар такшил қилишига хайратланиб гувоҳ бўлиши мумкин.

Ўшнинг Йўл транспортларини рўйхатга олиш департаментининг маълумотига кўра, ўшликларнинг орасида беш ўринли 1,2 литргача бўлган двигателли  “Дэу Матиз” хэтчбэги кўп тарқалган.

Бундай русумдаги автомобил сони шаҳарда 7516 ни тузади. Умумий енгил машиналарнинг сони бўлса  — 56 минг.

“Дэу Тико” оммавийлиги бўйича ўзидан кейинги авлоддаги “Матиз”га ўрнини бўшатадигандек эмас. Ўш шаҳрида рўйхатдан ўтказилган “Тико”ларнинг  7509ни ташкил қилади.

Қирғизистондаги кам ҳаржли машиналарнинг оммавийлашгани Гулжигит Сатибековнинг “Тико” деган қўшиғида ҳам куйланади.

https://www.youtube.com/watch?v=tNH3_GhspQM

Катта бўлсам жип бўламан
Биласан исмим мени тико.
Кўчаларда арзон такси — тико,
Бир бечора ёлғиз дема — тико.
Матиз деган опам бор,
Дамас дег
ан акам бор,
Ўзим эса болатойман — тико

Машина сотар Киял Шарипов Ўшга “Матиз”ларни олиб келиш билан шуғулланади. Бу русумдаги қўлланилган машинани Россиядан 100 минг сомга олиб келишини айтади.

“Биз бу ерда машинани таъмирлаб, 120-130 минг сом атрофида сотамиз. Кўпчилик шунақа кам чиқим машинани харид қилишни истагани учун биз”Дэу Матиз” билан “Дэу Тикону” олиб келамиз”, — дейди Шарипов.

Кам чиқим машиналарга бўлган талаблар уларни нархининг ҳамда эҳтиёт қисмларининг арзонлиги билан, ёнилғи мойидан унумдор фойдаланиши билан изоҳланади. Ҳайдовчи  Жалол Саитқулов шаҳарда бу каби ихчам машиналарда юриш жуда қулай деб ҳисоблайди..

“Ҳозир бизга иш йўқ, ўзимизнинг оиламизни боқишимиз керак-ку, шунинг учун ҳайдовчи бўлиб ишлайман. Асосан биз Кореянинг машиналарини ҳайдаймиз, уларнинг эҳтиёт қисмлари арзон. Масалан, япон машиналари ва эҳтиёт қисмлари қиммат. Мен ўзим “Хёнде Атос” минаман”, — дейди у.

Қоракўллик Лира Бектенова ҳайдовчининг фикрига қўшилишини айтади.

“Бизнинг халқ ўта бой бўлмаганлигидан имкониятига қараб харид қилади. Улар баҳосига кўра арзон ва қулай шекилли. Биринчидан, уларнинг ҳажми кичкина ва кам чиқим. Катта шаҳарларда бундай автомобилларнинг борлиги яхши, чунки бурилиб кетгани қулай”, — дейди у.

Муаллифлар: Адина Азимканова, Жумагуль Ташболот кизи
Видео: Тилек Бейшеналиев