Покистон: касалхонадаги портлаш 63 одамнинг умрига зомин бўлди

658

 8 августда Покистоннинг Кветта шаҳридаги касалхонада бўлган портлашда 63 нафар одам қурбон бўлган. ОАВнинг маълумотига кўра, касалхона ҳудуди полиция томонидан қуршовга олинди.   

Камида 63 нафар одам 8 август куни эрталаб Покистондаги Кветта шаҳридаги касалхонада юз берган портлашда вафот этган. 50дан ортиқ одам жароҳат олганини Покистоннинг The Express Tribune агентлиги билдирган.

Ҳукумат вакиллари портлашни террористик акт деб айтишмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, портлашни террорист-худкуш амалга оширган.

The News International нашрининг маълумотига кўра, портлаш шаҳар касалхонасининг жонлантириш бўлимида Адвокатлар ассоциациясининг президенти  Белуджистан Билял Анвар Казининг ўлимидан бир неча соатдан кейин, унинг жасади касалхонага олиб келингандан сўнг юз берган.

Провинциянинг соғлиқни сақлаш министри Белуджистан Рехмат Салех Балошнинг билдиришича, кўплаб кишилар жароҳатланган, шу сабабли қурбон бўлганларнинг сони ортиши мумкин.

Вафот этганларнинг кўпчилиги ― журналистлар ва юристлар. Улар провинция марказида душанба куни эрталаб ўлдирилган Казини хотирлаш учун касалхонанинг жонлантириш бўлимига йиғилишган. Дастлабки маълумотларга кўра, Казининг терактни амалга оширишга имкон яратган.

Ҳозирда касалхона ҳудуди маҳаллий полиция томонидан қуршовга олиниб, Кветтадаги барча тиббий маҳкамаларга фавқулотда ҳолат жорий қилинди. Террористик гуруҳларнинг бирортаси ҳали жавобгарликни ўзига олмаган.

Кветта Афғонистон билан ҳозирги вақтгача мустаҳкам тарихий алоқага эга. Бу ерда терактлар Белуджистан провинциясида ҳаракатини олиб борган ”Техрик-и-талибан Пакистан” ҳаракатининг толибон-жангариларигина эмас, кўп сонли маҳаллий сепаратистик гуруҳлар томонидан ҳам тўхтовсиз амалга оширилади.

Муаллиф: Алтинай Козубекова