Бутун жаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш ва ёпилиш маросимини тасвирга олишда дрондан фойдаланишни таъқиқлаш сабабини ташкилотчилар “сайёҳларнинг, меҳмонларнинг ва спортчиларнинг хавфсизлигини” таъминлаш билан изоҳлашди.
Кўчманчилар ўйинларини уюштириш бўйича матбуот етакчиси Нурдин Султамбаев дронлардан фойдаланишнинг таъқиқланиши Иккинчи бутун жаҳон кўчманчилар ўйинларини очилишида ва ёпилишида – 3 ва 8-сентябрда амалга оширилишини Kloop.kgга билдирди. Бошқа кунлари – 4-7-сентябргача дрон билан тасвирга олишга руҳсат берилади.
Султамбаевнинг сўзларига кўра, бундай қарор «тасодифан юзага келадиган кўнгилсизликларни олдини олиш» учун қабул қилинган.
«Биз сайёҳларнинг, меҳмонларнинг ва спортчиларнинг хавфсизлиги учун жавобгармиз. Бу техника кутилмаганда қулаб кетиши мумкин », — деди у.
Матбуот етакчиси санкцияланмаган учишлар ва тасвирга олишлар юз берса, 400 метр оралиқда ишлаган анти-дрон техникалар аппаратларни лазер билан уриб туширилишини қўшимча қилди.
Бутун жаҳон кўчманчилар ўйинларига тайёргарлик вақтида ҳам 28-августдан 2-сентябргача ўйинлар бўлиб ўтадиган барча объектларда дронлар билан тасвирга олиш таъқиқланади.
Медиа Полис институти юристи Алтинай Исаева журналист фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунга кўра, дрон ёрдами билан маълумотни акс эттиришга ОАВ вакилларининг тўлиқ хуқуқи бор деб ҳисоблайди.
«Журналистларнинг хуқуқини ҳеч ким чекламаслиги керак, ўзгача аккредитациядан ўтганларникини (воқеани акс эттириш учун). Журналистлар кўнгил ёзиш учун эмас, воқеани акс эттириш учун тасвирга олишади. Журналистларнинг дрон билан тасвирга олишини таъқиқловчи қонун йўқ», — деди у.
Иккинчи бутун жаҳон кўчманчилар ўйинлари Иссиқ кўлда, Чўлпон ота шаҳрида 3-8-сентярбда бўлиб ўтади.
Ўйинга 19 ўлканинг спортчилари иштирок этади: Озарбайжон, Аргентина, Армения, Бразилия, Венгрия, Гватемала, Исроил, Индонезия, Қозоғистон, Хитой, Колумбия, Монголия, Покистон, Перу, Россия, Словакия, АҚШ, Туркманистон ва Эквадор.
Маданият министрлиги туризм департаментининг маълумоти бўйича тадбирга британия, турк, хитой ва америкалик ОАВнинг вакиллари келади.
Муаллиф: Зияра Асилбекова