Қирғизистон Давлат мудофаа қўмитаси миграция ҳақидаги қонунга ўзгартириш таклифини киритди. Ҳужжатга кўра, армия хизмати ёшида бўла туриб хизматга бормаган фуқароларнинг чет ўлкага чиқиши таъқиқланади.
Давлат мудофаа қўмитасинининг қарор лойиҳаси 4 август куни ҳукумат сайтида эълон қилинган. Баённомада ҳарбий хизмат ёшидаги эркакларнинг давлат ҳудудидан ташқарига чиқишини таъқиқлаш таклиф қилинган.
Давлат қўмитасининг вакили Намизбек Аманалиев Kloop.kgга таъқиқ 18 ёшдан 25 гача бўлган йигитларга тегишли бўлишини билдирди. Унинг таъкидлашича, агар хизмат ёшидагиларга харбий хизмат ўташ муддати узайтирилиб берилса, ташқи ўлкаларга чиқиш мумкин бўлади.
“Бандлардан бири харбий хизматга чақирув ёшидагиларга тегишли, аммо муҳлат муддати узайтирилган бўлса четга чиқа олади. […] Бунга бир сабаб (қонун лойиҳасининг қабул қилинишига) ички ва ташқи миграция бўлиб ҳисобланади, армияда хизмат қилиш эса — бу конституцияга кўра ҳар бир фуқаронинг бурчидир”, — деди у.
Умум харбий бурч тўғрисидаги қонунга кўра, хизматга чақирув комиссияси чақирилувчининг хизматга бориш муддатини бир неча вазияларда чўзиши мумкин: ўқишни давом эттириш учун, соғлиғи ҳамда оилавий шароитига кўра (қариндошларининг ногиронлиги, ота-онасиинг ишга яроқсизлиги, шунингдек чақирилувчи ёш оиланинг ягона фарзанди бўлса).
Мудофаа давлат қўмитаси вакилларининг сўзларига кўра муддатни узайтиришни истаганлар ўқиш даргоҳидан ёки тиббий маскандан маълумотнома олиб келиши керак бўлади.
Мўлжалга кўра, чақирув комиссияси муддати узайтирилган ва ёки узатирилиш ҳақи берилмаган харбий хизмат ёшидаги фуқароларнинг рўйхатини тузиб чегара хизматига четга чиқувчиларни назорат қилиш учун жўнатади.
“Прецедент” ҳамкорлик гуруҳининг юристи Жибек Кенжебекованинг Kloop.kg айтишича, ҳар бир қонун лойиҳаси конституция меъёрларига мос келиши керак, Мудофа бўйича давлат қўмитаси таклиф қилаётган тўлиқлашлар эса ундаги “ҳар бир фуқаро Қирғиз Республикасидан ташқарига эркин чиқа олиши” ҳақидаги қарорга зиддир.
Ташаббусчиларнинг фикрича, қонун миграция оқимини назоратга олишга йўл беради. Уларга кўра, ёшлар чет ўлкаларга кетишмоқда ва улар харбий хизматга чақирувдан қочишмоқда. .
Мудофаа ишлари бўйича давлат қўмитаси тўлиқлашлар қўшимча харажатлар талаб қилмайди ва салбий оқибатларни олиб келмайди.
Муаллиф: Александра Титова