Патрул милицияси заводда қорайтирилган автомобил ойнакларига рухсат берди

831

Патрул милициясининг бош бошқармаси ҳайдовчилар заводда қорайтирилган автомобил ойнакларини алмаштирмасликлари мумкинлигини билдирди. Бу йўл фаоли Айбек Баратов автомобилдаги қоронғилатилган ойнакларга таъқиқ қўйиш ҳақидаги ҳукумат қарори бўйича шикоят қилишини билдиргандан кейин бўлди.

Патрул милиция бошқармасининг раҳбар ўринбосари Иманали Саркулов Kloop.kgнинг мухбирига автомобил заводидан чиқарилаётган ўрнатилган қоронғилатилган ойнакларни алмаштиишни талаб қилувчи ҳукумат қарори бекор қилинганини билдирди.

Машинанинг олд ойнакларини қоронғилатишни таъқиқлаш ҳақидаги ҳукуматнинг қарори 18 июлда кучга кирган. Мазкур ҳужжатга кўра, ҳайдовчиларнинг олдинги ойнакларини қоронғилатишга ёки уларга парда тўсиш таъқиқланади, агар ойнаклар заводда чиқарилаётган вақтда қоронғилатилган бўлса, у ҳолда уларни алмаштириш керак бўлган.

“Биз авто ҳайдовчиларнинг заводда чиқарилганда қоронғилатилган ойнаклари билан юришига рухсат берамиз. Агар ёруғлик ўтказиш имконияти 80 фоиздан кам бўлмаса, у ҳолда автомобил ойнакларини қоронғилатиш мумкин”, — деди у.

Саркулов ҳозирча патрул милициясида ойнакларнинг ёруғ ўтказиш имкониятларини текширувчи жиҳозлар йўқ эканини, аммо хизмат уларни яқин вақтларда олишни режалаштираётганини қўшимча қилди.

Ҳукумат томонидан бундай қарор йўл фаоли Айбек Баратов қоронғилатилган ойнакларга таъқиқ тўғрисидаги қарори бўйича арзланишини билдиргандан кейин қабул қилинмоқда. Фаол Kloop.kgга берган интервьюсида патрул милицияси конституцияни базаётганини айтди.

“Автомобил бу бошқа ҳеч кимнинг аралашишга ҳаққи бўлмаган ҳусусий мулк. Биз заводда қорониғлатилган ўрнатилган ойнакларни алмаштиришга мажбур эмасмиз. Мени кўп кишилар, жумладан депутатлар ҳам қўллашмоқда”, — деди Баратов.

У шунингдек “Фейсбук”даги саҳифасига барча фуқароларни бирикишга ҳамда ўз норозилигини билдиришга даъват қилган видеомурожаат жойлаштирган.

Активистни Жогорку Кенешнинг депутати Дастан Бекешев ҳам қўллади. У Kloop.kgга милиция ойнакларни алмаштириш талабини қўёлмаслигини айтди.

“Чиндан ҳам бу ҳусусий мулкка тажовуз бўлиб ҳисобланади. Қонун доирасида харакат қилиш керак. Заводда қоронғилатилган ойнаклар шусиз ҳам барча халқаро стандартларга тўғри келади. Агар кимдир биров бу бўйича судга мурожаат қиладиган бўлса, у ютиб чиқади”, — деди у.

Муаллиф: Зияра Асилбекова