Видео: Иссиқкўлда тўрт давлат велосипедчилари куч синашишди [+сурат]

912

Ўтган дам олиш кунлари Иссиқкўлнинг шимолий этакларида ўтган Yssyk-Kul Grand Prix мусобақасида Қозоғистон, Россия, Голланди ва Қирғизистон давлатлариинг 80дан ортиқ велосипедчилари иштирок этишди.  

Бу йилги тадбир Yssyk-Kul Grand Prix мусобақасининг бешинчиси бўлиб ҳисобланади, унга тўрт давлатнинг 82 велосипедчиси қатнашди.

1 2 3

60 километрлик узун йўл Тамга ҳамда Аксай қишлоқларининг ўртасида жойлашган. Катта тажрибага эга бўлмаган спортчилар 40 километрлик масофада мусобақага қатнашиш имкониятига эга бўлдилар.

4 5 6

“Yssyk-Kul Grand Prix [ҳар йили] индивидуал, биз ҳар йили йўлларни ўзгартириб туришга харакат қиламиз. Бугун 60 километрлик велопойгага етти аёл ва 39 эркак қатнашди. Қолганлари 40 келометрни ташкил қилган велотурнинг маррасигача етишди”, — деди Kloop.kgга велопойганинг уюштирувчиси Елена Полченкова.

Эркаклар орасида биринчи ўринга қирғизистонлик Мамиркан Урмамбетов эга бўлди.

“Мусобақага икки ой тайёрландим, шунинг учун ғалаба қозонишимга ишонгандим. Пойгада қатнашишга қозоқ биродарларимиз кўп келишган ва улар олдида ўз маҳоратимизни кўрсатиш керак бўлди”, — деди у мукофотлаш тадбиридан сўнг.

IMG_2373

Хотин-қизлар ўртасида маррага Қозоғистондан келган Екатерина Степова биринчи бўлиб етди.

“Мусобақага чиққанимда мен ғалабага эришиш учун барча кучимни сарфлашга харакат қиламан, лекин [ғалабага эришишимга] доимо шубҳаланаман”, — деди у мусобақадан кейин.

Видео: Азамат Каработоев, Даниил Ляпичев
С
урат: Даниил Ляпичев